بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия тадбирлар бошлаб хоинларнинг Остона 13 конференцияси оқибатларидан огоҳлантирмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари якшанба куни Идлиб атрофида қатор намойишлар уюштирди. Унда хоинларнинг Остона 13 конференцияси оқибатларидан огоҳлантирилиб, унинг чиқарилган жинояткорона якуний хулосасига қарши чиқилди.
Тафтаноз шаҳридаги «Остона 13 улкан хиёнатдир» номли намойишда иштирокчилар кўтариб чиққан плакатларнинг бирида бу режимнинг жанговар йўл билан олишга ожизлик қилган нарсасини сулҳлар ва разил музокаралар билан олишга уринаётгани ифодаланди. Иккинчи бир плакатда ўт очишни тўхтатиш келишуви таслим бўлишни англатувчи сиёсий ечим сари ташланаётган қадамлардан бири экани айтилган. Яна бир плакатда Остона конференциясида қатнашган кимсалар ҳам, у ерда қатнашмасдан конференция қарорларини ижро этаётган кимсалар ҳам битта танганинг икки томони экани ва шу гуноҳи азимда шерик эканликлари айтилди.
Сароқиб шаҳридаги намойишда қатнашчилар Остона конференциясининг қон ва номусларга нисбатан хиёнат эканини ҳамда Аллоҳ, Росули ва мўминларга нисбатан сотқинлик йиғини эканини таъкидладилар. Плакатларнинг бирида «Наҳотки шаҳидлар қонини унутиб, ваъдасига хиёнат қилувчи шу режимга ишоняпмиз, хоинона конференция сулҳига таяняпмиз?!», дейилди. Яна бир плакатда Росулуллоҳ ﷺнинг «Мўмин бармоғини битта тешикдан икки марта чақтирмайди», деган ҳадиси зикр қилиниб, «биз бармоғимизни сулҳ ва музокара тешигига яна чақтирамизми?!», дейилди.
Шарқдаги Мааррату Нўмон атрофида Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари юриш уюштириб, Шаҳид бўлган йигитлар расмларини кўтариб чиқишди ҳамда плакатлар орқали уларни ҳаргиз унутмасликларини, уларнинг қони Остона ва Женевадаги арзонгаров савдога қўйиладиган товар эмаслигини, бу шаҳидлар сулҳ ва музокаралар учун эмас, балки Аллоҳ калимасини олий қилиш учун чиққанларини таъкидладилар.
Роя газетасининг 2019 йил 14 август чоршанба кунги 247-сонидан