Ўзбекистон қизларнинг никоҳ ёшини “18 ёш” деб ўзгартиради

1376
0

Ўзбекистон қизларнинг никоҳ ёшини “18 ёш” деб ўзгартиради

 Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси қизларнинг никоҳ ёшига ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Мазкур масала иккинчи ўқишдан ўтганидан сўнг қонун сифатида қабул қилинади. Бу ҳақида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзишмоқда.

 Хабар қилинишича, Ўзбекстондаги қизларга бундан буён 18 ёшга тўлгандан кейингина оила қуришга рухсат берилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда қизларнинг оила қуриш ёши 17 ёш, ўғил болалар учун 18 ёш ҳисобланади. 2019-йили Ўзбекистонда 17 ёшида оила қурган қизларнинг сони 5123тани ташкил этган.

 Маълумки, капитализм демократия ниқоби остида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонаси билан аёл зотини хорлаб келади. Чунки, капиталистик тузумда аёлга фойдаланиш керак бўлган товар сифатида қаралади. Шунинг учун ҳам балоғатга етмаган қизлар бузуқчилик ортидан фуқаровий никоҳда юрса ёки фохишалик билан шуғулланса уларга қонун кўз юмиб қўяверади. Аммо балоғатга етиб, шаръий йўл билан оила қуришга қонун йўл бермайди. Чунки, бу қонун аслида динни ҳаётдан ажратишни кўзлайди. Бундан фарқли ўлароқ, исломий қоидага кўра, оила қрмоқчи бўлаётган ёшларнинг ёши эмас, балоғатга етгани ва розилиги эътиборга олинади.

Мумтоз Мовароуннахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here