Исломдаги бошқарув шакли ҳарбий ҳам, фуқаровий ҳам эмас, балки у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир

0
617

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломдаги бошқарув шакли ҳарбий ҳам, фуқаровий ҳам эмас, балки у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади:

«Эски Инқоз тузуми ағдарилгандан бери юртдаги иқтисод ва хизматлар билан боғлиқ ёмон вазият янада ёмонлашиб кетди. Ваҳоланки, одамлар режимга қарши қўзғалганда адолат ва осуда ҳаёт бўлади, деган умидда эдилар. Бироқ зулм, қирғин, азоб-уқубат ва машаққатдан бошқа нарсани топмадилар… Нарх-наво ошгандан ошиб, ёнилғи маҳсулотлари ва нон танқислиги тобора ортиб кетди… Мана шундай бир аҳволда Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари Судан ичкарисида ва ташқарисида кети узилмас музокараларда низолашмоқдалар. Ҳар иккисининг ҳам ташвиши битта, у ҳам бўлса ҳокимиятдаги «торт»дан каттароқ насибага эга бўлишдир. Абяз каби шаҳарларда ёшлар ғазаб билан кўтарилганда эса, уларни жанговар ўқлар билан қарши олинди… Озодлик ва Ўзгариш кучлари бўлса, шу бечоралар тўккан қонлар борасида савдолашиб, Ҳарбий Кенгашга босим қилишда бундан фойдаланди».

Баёнотда Ҳарбий Кенгашни қуролсиз одамлар қонини ичиш оқибатидан огоҳлантирилди. Шунинг баробарида, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ва бошқа сиёсий ҳаракатлар ҳам арзимас мато эвазига, яъни шаръан мутлақо асоссиз бўлган ботил фуқаровий бошқарув учун ёшлар қонидан фойдаланишдан огоҳлантирилди. Исломда бошқарув ҳарбий ҳам, фуқаровий ҳам эмаслиги, балки Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик экани, ушбу бошқарувда инсонлар қони эъзозланиб, ҳар бир мусулмоннинг топталган номуси учун ўч олинажаги таъкидланди.

Роя газетасининг 2019 йил 7 август чоршанба кунги 247-сонидан

NO COMMENTS