Саудлар оиласи ҳукмдорлари АҚШга қурол савдоси бўйича қўшимча гонорарлар тақдим этмоқда

0
566

Саудлар оиласи ҳукмдорлари АҚШга қурол савдоси бўйича қўшимча гонорарлар тақдим этмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги «Lockheed Martin» корпорацияси Саудияга ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиш бўйича 1.48 миллиард доллар қийматидаги савдо шартномасини қўлга киритганини маълум қилди. Бу нарса хоин ҳукмдорлар тил бириктируви билан қурол-яроғ савдоси, деган сохта битимлар орқали мусулмонлар молларини талон-торож қилиш доирасида содир этилди. Нью-Йорк Таймс газетаси вазирликка таяниб айтишича, бу янги шартнома ракеталарга қарши мудофаа тизими «THAAD» билан боғлиқ. Газетанинг изоҳлашича, айни шартнома ёрдамида Саудия билан бўлган «THAAD» савдосининг умумий қиймати 5.36 миллиард долларга кўтарилади. Бошқа жиҳатдан, жума куни Саудия минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини мудофаа қилиш, деган дастак остида АҚШ кучларига мезбонлик қилиш келишувини имзолаган. «Подшоҳ Салмон мамлакатнинг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини мудофаа қилиш ва тинчлигини таъминлаш йўлида биргаликда ҳаракат қилиш даражасини ошириш учун АҚШ кучларига мезбонлик қилиш келишувини имзолади», деди мудофаа вазирлигидаги бир расмий манба.

Роя газетасининг 2019 йил 24 июл чоршанба кунги 244-сонидан

NO COMMENTS