Атамбаевни “зарарсизлантириш”

771
0

Атамбаевни “зарарсизлантириш”

 Собиқ президент Атамбаев 19-июлда Россияга бориб келиши ҳақида маълум қилди. Ўз навбатида унинг бу хабари жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Бундан аввал президент Жээнбеков Швейцариядан қайтишда Путинга учрашишини – сиёсий тахлилчи ва экспертлар бир овоздан – Атамбаев масаласи кўриб чиқилади деб айтишган эди. Атамбаевнинг бу хабари ортидан шу таҳмин ўз тасдиқини топяпти.

 Чунки, президент Жээнбековнинг ташрифидан кейиноқ Атамбаевни хорижга чиқиши тўғрисида гаплар тарқади. Атамбевнинг ҳозирги командаси етакчиси Равшан Жээнбеков собиқ президентнинг Россияга бориши бўйича: “Сўнги вақтларда бир қатор мамлакатлар ва минтақаларни Россия билан муносабатлари бузилиб, мустақил сиёсат олиб боришга ҳаракат қилишмоқда. Россияга нисбатан муносабати ижобий бўлган Марказий Осиёгина қолди. Бироқ, бу митақада Қозоғистон билан Қирғизистоннинг ички сиёсатида бир қатор муҳим жараёнлар давом этяпти. Айни вазиятда бу давлатларда барқарорлик ҳукм суриши муҳим. Иккинчидан, шахсий масала. Собиқ президент Атамбаев Россияга, Путинга кўп хизмат қилган шахс. АҚШнинг ҳарбий базасини чиқариб юборган. Бундай одамни Россия томони ҳам “ем” қилиб ташлаб қўймайди. Президенти судланди деган ёмон прецедент яратмаслик керак”, – деб интерьвю берди.

 Дарҳақиқат, халқаро сиёсатда Атамбаевни Россия ҳукуматига қилган хизматлари кўп. Уларнинг асосийлари сифатида қуйидаги рўйхатни келтириш мумкин:

– 2014-йили Қирғизистондан АҚШ авиабазасини чиқариб юборди

– 2015-йил майида Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га олиб кирди

-2015-йил июл ойида АҚШ билан 1993-йили Вашингтонда имзоланган “ҳамкорлик ҳамда иқтисодий ва техник ёрдамларни кўрсатишни енгиллаштириш” битимини бекор қилди 

-2016-йили халқаро ташкилотларнинг роли тўғрисида конституцияга ўзгартириш киритди

-2017-йили Қирғизистондаги ЕХҲТ Марказини дастурий офис даражасига туширди.

 Атамбаевнинг Россияга қилган хизматлари шулардан иборат бўлди.

 Бунга қадар Путин Қирғизистоннинг аввалги икки президентига қилган хизматлари учун “мурувват” кўрсатган. Акаевни олиб чиқиб кетди, Бакиевни чиқиб кетишига рухсат берган. Энди навбат Атамбаевга келяпти. Ҳақиқатда мустамлакачиларда – кейингилар қўрқмай хизмат қилишлари учун – аввалги хизматкорларини сақлаб қолиш режаси бор. Бироқ, бу “мурувват” кўрсатилишининг ягона сабаби эмас. Бундан бошқа, улардан қайта фойдаланиш ва ўз зарарларига ишлаб қўйишини олдини олиш ҳам бор. Чунки, улар давлат сирларини билишади, шунингдек, уларни давлат ичида сиёсий ричаглари мавжуд.

 Президент Жээнбеков 11-июлда Москвага борганида Атамбаевнинг америкапарастлар билан иш олиб бораётгани Путинни аввалгидан кучлироқ хавотирга солиб қўйган эди. Чунки, Атамбаевнинг Америкага интилиши – мамлакатда АҚШ таъсир ортишига олиб келади. Шу сабабли ҳам Путин Атамбаевни “зарарсизлантириш” учун чақиртирди (бу иш Путиннинг ўзи билан учрашув орқали амалга ошадими ёки воситачилар орқалими фарқи йўқ).

 Атамбаевнинг кутилаётган сафарида қуйидаги вариантлар кўриб чиқилиши мумкин:

  • Атамбаевни чет давлатга чиқиб кетиши. Бироқ, бу кучли эҳтимол эмас, чунки Атамбаевнинг давлатни ташлаб чиқиб кетмаслик бўйича ваъдалари кўп.
  • Атамбаевни Россия кадри сифатида сиёсатда қолдирилиши. Бунинг ҳам эҳтимоли камроқ, чунки, Путин Атамбаевни асл Россия кадри сифатида тан олмайди. Бунга бир қанча сабаблар бор.

Масалан, – Атамбаев ҳокимият тепасига келганида қабул қилган конституция ғарбга мойил конституция бўлиб, янги киритилган парламент бошқарув тизими Кремл райига зид келган, лекин уни қабул қилинишида Атмабаевнинг роли кучли бўлган. -Шунингдек, 2016-йили рус-қирғиз ҳукуматлараро Юқори Норин каскади ва Камбар-Ата 1 ГЭСини қуриш бўйича шартномани Атамбаев бир томонлама бекор қилган. Унда Атамбаев “Россия ҳозирги аҳволида буни қуриш имконига эга эмас” деб айтган ва “бундай вазият узоққа чўзилишини” қўшимча қилган эди.- Эски мустамлакачи Россиянинг манфаатларига зид равишда Қирғизистон эшикларини Хитойнинг иқтисодий экспансияси учун очиб берди. Масалан, 2010-йили Қирғизистоннинг Хитойдан қарзи 150 млн долларни ташкил этган бўлса, Атамбаев бошқаруви давомида 1,7 млрд долларга етди.- Атамбаев бу йил уран конидан фойдаланишга қарши митинглар уюштириш орқали Россиянинг умумий манфаатларига зарба бериб қўйишига оз қолди (Путиннинг март ойида амалга оширган ташрифида Қирғизистонга 6 млрд долларлик инвестиция киртиш бўйича битимлар тузилган эди). Шу митинглар сабабли АҚШ Россиянинг бошқа тармоқлардаги инвестициявий манфаатларига нисбатан ҳам қаршилик тўлқинларини улаб кетиши мумкин эди. Шулар туфайли Россия ҳукумати Атмабаевга “ноқулай кадр” деб қарайди.

  • Атамбаевни АҚШ йўналишини ушлаган ҳолда қолиши. Бу эҳтимолдан жуда узоқ. Бундай ҳолда Атамбаев қаттиқ жазога грифтор қилиниб, бойликлари тортиб олинади. АҚШ уни ҳимоя қилиб чиқиши мумкин, бироқ, бор кучини сарфламайди. Атамбаев буни яхши билади.
  • Атамбаевни АҚШга хизмат қилмайдиган, Россия манфаатларига қарши чиқмайдиган “мўътадил” мухолифатда қолишига рухсат бериш. Мана шуни эҳтимоли кучлироқ. Чунки, Россия бу орқали Атамбаевни заҳирадаги кадр сифатида сақлаб қолган, шунингдек, зарарсизлантирган бўлади. Атамбаев ҳам шуни қабул қилиши кутилмоқда. Чунки, у шу орқали мамлакат ичида, хавфсизлиги кафолатланган ҳолда қолади. Аслида у шунга эришиш мақсадида аввал Путинга мурожаат қилган эди.

 Энди буни амалга ошишига келсак, халқ ичида Жээнбеков билан Атамбаевни “яраштириш” бўйича оммавий рай пайдо қилинади, бироқ, тўлиқ ярашув амалга ошмайди, чунки бу қонунларга зид. Бироқ, “яраштирув” ҳаракатлари одамлардан тарангликни олиб ташлайди. Охири кўринмайдиган “юмшоқ” суд жараёнлари давом этади.

 Қадрли ўқувчилар, биз фикр юритаётганда – қайси бир ишни қилиш ёки қилмаслик ҳақида фикрлаймиз… Масалан, мен Атамбаевнинг Россияга бориши тўғрисида фикр юритганда, бу ҳаммаси мустамлакачиларнинг ўйини эканлиги, бизнинг етакчиларимиз уларга қўғирчоқ бўлаётгани тўғрисида фикрладим… Шунингдек, одамларни мустамлакачи бандаларга қуллик қилишдан – Яратувчи Ҳолиққа қуллик қилишга, мустамлакачилар зулмидан Ислом адолатига олиб чиқишга ҳаракат қилиш тўғрисида фикрладим… Бунинг учун Ислом асосида фикрий-сиёсий кураш олиб бориш ҳақида фикр қилдим…

 Сизларчи, Атамбаевнинг Россияга боришини қандай мақсадда муҳокама қилдингиз?..

Рашид Нусрат

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here