Ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви битта танганинг икки томони

639
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви битта танганинг икки томони

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи Иброҳим Усмон Абу Халил матбуот баёнотида бундай деди:

«Пойтахт Хартум ва бир неча шаҳарларда минглаб қўзғолончи ёшларнинг 30 июнда «миллионлар», деб аталган намойишга чиқишлари шуни исботладики, ҳарбий кенгашнинг одамларни ўзига мойил қилиш учун олиб борган шунча уринишлари омадсизликка учради. Чунки минглаган одамлар намойишга фақат бир нарсага, яъни ёмон аҳволнинг тобора ёмонлашаётганига ва ҳарбий кенгаш ҳам эски режимдан фарқ қилмаслигига гувоҳ бўлганликлари сабабли чиқмоқдалар. Бу намойишлар орасида фуқаролик, яъни илмоний бошқарувга чақираётганларнинг мавжудлиги эса, масаланинг энг ёмон жиҳатидир. Улар Судан аҳлини ўзининг зулму ситам оловида шунча вақт куйдириб келган собиқ режимни қайтиб келишга чақиришяпти. Чунки ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви ўртасида фарқ йўқ, иккаласи ҳам тузум сиёсатини асосан, Уммат ақидасини ҳаёт ва сиёсатдан ажратган ҳолда олиб боришади, одамлар ҳаётидаги қонунлар, шу раҳбарларнинг ҳавои нафслари асосида тузилади, Аллоҳнинг истаги асосида эмас. Демакки, ҳарбий бошқарув билан фуқаролик бошқаруви битта танганинг икки томонидир. Одамлар хоҳлаётган адолат на фуқаролик бошқаруви билан келади, на ҳарбий бошқарув билан. Чунки адолат фақат Исломда».

Баёнотда қўзғолончи ёшларга ва Судан аҳлига мурожаат қилиниб, бундай дейилди:

Сиз орзу қилаётган тинч-фаровон ҳаётни на фуқаролик бошқарувидан топасиз ва на ҳарбий бошқарувдан, уларнинг ҳаммаси ғайриилоҳий қонунларга асосланган. Йўқ, орзуингиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидагина рўёбга чиқади. Шунинг учун ушбу ҳақ ва адолат давлатини барпо қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг, ҳарбий кенгашдан ҳокимиятни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун топширишини талаб қилинг.

Роя газетасининг 2019 йил 10 июл чоршанба кунги 242-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here