Нега мусулмон юртлар ҳукмдорлари Умматнинг миллиардлаб доллар пулига қурол сотиб олишяпти?!

0
818

Нега мусулмон юртлар ҳукмдорлари Умматнинг миллиардлаб доллар пулига қурол сотиб олишяпти?!

Рейтер ахборот агентлиги сайти (ҳижрий 1440 йил 10 шаввол, милодий 2019 йил 13 июн пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади: 

«АҚШ Конгрессининг Республикачилар партияси аъзолари президент Дональд Трампнинг Саудия билан Амирликларга 8 миллиард доллар қийматида қурол сотиш режасига қарши чиқиб, «афсус», бу маъмурият конгресс томонидан кўриб чиқилишидан қочиб, фавқулодда қонундан фойдаланмоқда, деди.

Маълумки, Конгресс аъзолари Ямандаги икки шаҳарга ҳаво ҳужуми қилининиши оқибатида оддий фуқаролар нобуд бўлганидан ҳамда ўтган йили Туркиядаги Саудия элчихонасида журналист Жамол Хошақжийнинг ўлдирилишидан ғазабланиб, Саудия билан Амирликларга ҳарбий техника сотишни бир неча ойга кечиктириб қўйишган эди.

Трамп маъмурияти Саудия, Амирликлар ва Иордания билан қиймати 8.1 миллиард долларлик 2та ҳарбий битим имзоламоқчи эканини 4 май куни Конгресс комиссиясига маълум қилди. Трамп – йирик қурол-аслаҳа савдоси бўйича қилинган ушбу таклиф қонун чиқарувчилар томонидан узоқ вақт кўриб чиқилишини четлаб ўтиш мақсадида, Трамп Эронга оид фавқулодда ҳолатни дастак қилиб, уни қонун чиқарувчиларга таклиф қилмади».

Роя газетаси шарҳи:

Бу ва бошқа савдо битимлари ўз-ўзидан савол келтириб чиқаради: нима учун мусулмон юртлари ҳукмдорлари бу қурол арсеналларини сотиб олишяпти? Исломий Умматнинг душманларига қарши жанг қилиш учунми? Юрт, фуқаро, замин ва номусларимизни мудофаа қилиш учунми? Ёки бу арсеналлар билан золимлар тахтини мудофаа қилиш учун сотиб олишяптими?! Ўтган асрда сотиб олинган қурол-аслаҳалар мусулмон халқлар кўксига ўқталмадими?! Бу душманларимиз ўзига зарур ва биз мусулмонларга фойдали бўлган қуролларни сотишяптими ёки эскирган ва алмисоқдан қолган қуроллариними?! Ёки бу қуроллар янги бўлса, у ҳолда, уларни ким назорат қилади, ишлаб чиқарганлар назорат қилмайдими?! Бизнинг юртлардаги режимлар ҳатто бу қуролларга эга бўлишган тақдирда ҳам душманга гаров режимлар эмасми?! Яъни, душманлар бу қуролларнинг хизматлари ва эҳтиёт қисмларини, энг муҳими, ўқ-дориларини бермай қўйишлари мумкин-ку, агар шундай қилишса, қуроллардан қандай фойда қолади?! Занглаб-чириган темирлар ахлати қоладими?! Шубҳасиз, бу кофир Ғарбнинг мақсади, Роббимиз бизга эслатган ушбу каломида очиқ маълумдир:

وَلاَ يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّىَ يَرُدُّوكُمْ عَن دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُواْ

«Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизларга қарши жанг қилаверишади» [Бақара 217]

Яъни кофирлар то қиёматгача шундай давом этади. То уларнинг миллат-динига эргашмагунимизча биздан ҳаргиз рози бўлишмайди ва тийилишмайди!

Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан

NO COMMENTS