Демократиядан эҳтиёт бўлинг! У ўз аҳлини ўлдириб юбораверади

0
685

Демократиядан эҳтиёт бўлинг! У ўз аҳлини ўлдириб юбораверади ва демократия байроғини қачондир кўтарганларни ҳам аяб ўтирмайди!

Сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими доктор Муҳаммад Мурсийга таъзия изҳор этилган матбуот баёнотини нашр қилди. Нашрада Аллоҳ Азза ва Жалладан Мурсийга раҳмат сўраб, уни Мисрда ғайриисломий ҳукм юритаётган раҳбарлик пайтида ўлим топишидан сақлаганини… мусулмонларни қасддан ўлдираётган қаттол режим қўлида олти йил мазлум асир ҳолда вафот топганини таъкидлади. Унда жумладан бундай дейилди:

«Тўғри, марҳумнинг вафоти Ихвонул Муслимин жамоасига ечим, муроса ва эҳтимолли ён бериш эшигини очиши мумкин ва бунга яқин қолди, деб биламиз. Бироқ – Аллоҳ раҳмат қилсин – у кишининг ўлимида Исломни татбиқ қилиш учун фаолият қилаётган ҳар бир инсон билмоғи лозим бўлган бир қанча ибрат, насиҳат ҳамда ҳақиқатлар бор: Биринчиси шуки, шу демократиянинг ўзи демократия байроғини кўтариб чиққанларни бир кун келиб ўлдириб юборади ва ўз фидоийларининг гўштини ейди. Қолаверса, золимларга орқа қилиш-таянишнинг оқибати даҳшатли ҳалокат бўлиб, уларга орқа қилган ҳар бир кимса бу ҳалокатдан омон қолмайди. Шунингдек, ким Ислом билан ҳукм юритмайдиган ҳукуматларга аралашадиган бўлса, тамом бу нарса на Исломга ёрдам беради ва на даъватга. Буни минг бор тажрибадан ўтказдинглар. Бунга аралашганларнинг оқибати кофирга малайликдан ҳамда куфр қонунларини татбиқ қилишдан бошқаси бўлмади. Бундай ҳолатни ишдан олинишидан олдин Умар Баширда, Эрдоганда, ҳатто ҳукмронлик пайтида мана шу Мурсийда ҳам ўз кўзимиз билан кўрдик. Ўшанда биз Мурсийга насиҳатлар қилгандик, аммо қулоқ солмаган, Аллоҳ гуноҳини мағфират қилсин».

Баёнотда баъзиларнинг Мурсий қонунийлиги ҳақида оғиз кўпиртиришаётгани, аммо бу қонунийлик унинг ўзи билан ўлиб кетгани, ҳатто ўлимидан олдин ҳокимиятдан ағдарилган пайтдаёқ ўлиб бўлгани… айтилди. Шунингдек, қонунийлик ўша баъзиларга авраб-алдаб берилгани ва америкапараст армия уларнинг сафини бузиб, қўзғолонини ўғирлагани, кейин ўзларини қириб ташлагани таъкидланди. Баёнотда ўғирлаган қўзғолонни қайта бошлаш ҳамда Америка ва унинг малайлари чангалида қолган ҳокимиятни тортиб олиб, унинг бадбўй капитализмию нуфузини юртдан супуриб ташлаш зарурлиги, ўрнига эса, Исломдан, унинг қонунийлигидан, рошид Халифаликдан йироқлаштирувчи демократик қонунийликни эмас, балки Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланувчи ҳақиқий қонунийликни барпо этиш кераклиги айтилди. Баёнот сўнггида Кинона армияси сафидаги холис ҳарбийларга бундай мурожаат қилинди: «Бас, шундай бўлгач, арзимас нарсаларни боқий нарсага алмашинг, бу ювиндихўр режимни илдизи билан қўпориб ташлаш орқали Аллоҳ ва Росулига ёрдам беринг. Қўлингизни Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўлига бериб, биргаликда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этинг. Ушбу давлатгина Миср аҳли истаётган ва унинг учун қўзғалган барча нарсани зиёдаси билан беради».

Роя газетасининг 2019 йил 26 июн чоршанба кунги 240-сонидан

NO COMMENTS