Аёл ўз ўрнини билиши шарт!
Урфу одатлар ҳақида баҳсли мулоқот
Куни кеча ижтимоий тармоқларнинг қирғизча сегментида хотин-қизлар орасида кучли тортишув бошланди. Қирғизистон Жоғорқу Кенеши депутати Маҳабат Мавлянова келинчакларнинг ҳаддан ортиқ очиқ либосда тўй маросимига чиқишини кескин қоралади.
“Менинг фикримча қирғиз келинчакларни тўй маъракаларида ниҳоятда ҳаёсиз либосларни кийишади. Тўй либоси ниҳоятда тор ва ҳатто олди кўкрак қисми деярли очиқ ҳолатда, бўлажак эри яқин қариндош уруғларининг қаршисига чиқишини уят деб биламан. Чунки оила бу муқаддас маскан, бундай шодиёна кунда Эрини ҳурмат қилиш ва унинг яқинлари назарида ибо-ҳаёни сақлаш муҳим деб ўйлайман”, деди Мавлянова.
Шу жумладан “Женский взгляд” бошловчилари Наталия Князева, Светлана Федотова, Карина Разетдинова ва Нуржан Найзабековалар ҳам баҳсга нисбатан ўз фикрларинии билдиришди. Анъанавий билимлар бўйича экспертлар аёлнинг жамиятдаги вазифалари, шу жумладан никоҳ маросимлари ва турли урф-одатларнинг оилавий ҳаётга таъсири ҳақида фикр алмашишди.
“Аёл ўз ўрнинини билиши керакми ё йўқми?”, “нима учун эркак киши уй ишларини бажариши шарт бўлмайди?”, “ўғил бола ва қиз бола тарбияси орасида фарқ борми?”, “оилада ким бош ва ким бўйин?”, “Умуман олганда гендер баробарлик жамият учун фойдалими ёки аксинча?”-.. шу каби саволларга жавоб излашди. (Манбаи: sputnik.kg)
Изоҳ:
Дунё ҳаётида бирор бир муаммо йўқки, Ислом Шариатида унинг ечими бўлмаса. Зеро Яртавучи бандаларнинг феълини билган ҳолда ҳаёт йўлини, яшаш қонунини Ўзи белгилаб берди. Қиёмат кунида ўша қоидаларга риоя қилганимиз ёхуд ундан бош тортганимиз хусусида сўроққа тутиламиз. Энди юқоридаги баҳсли мулоқотга келсак, инсон минг ҳаракат қилмасин, ҳаргиз ўзи учун яшаш қонунини барчага мос кела оладиган даражада туза олмайди. Шу жумладан ўзлари назоратга муҳтож аёлларнинг Шариат буюрган ҳукм атрофида кескин баҳс юртишлари кулгили ҳолатдир. Ислом аёлга, асралиши вожиб бўлган номус сифатида, иқтисодий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан ёрдамга муҳтож шахс сифатида қарайди. Аллоҳ Таоло бизларга Шариатни тўкис ҳолатда нозил қилди. Шариатда аёлнинг оиладаги ўрни, мақоми, Эрининг ҳаққи ва ҳатто кийиниши ҳақида ҳам очиқ ойдин қоидалар келган. Табиийки Буюк Яратувчи Ўз Ҳикмати билан нозил қилган ҳар бир ҳукмга қарши чиқиш ёки уни сабабини суриштириш ва қизғин баҳс мавзусига айлантириш нодонлик аломатидир. Биз фақат “эшитдик ва итоат қилдик” дейишимиз шарт. Бошқа хеч кандай изоҳга ҳожат йўқ.
Муслима синглингиз