Судан режими Ҳарбий Кенгаш даврида худди Башир давридаги каби ҳамон АҚШга тобелик қилмоқда

601
0

Судан режими Ҳарбий Кенгаш даврида худди Башир давридаги каби ҳамон АҚШга тобелик қилмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда бундай дейилади: Судан худди аввалги режим давридаги каби, Ҳарбий Кенгаш даврида ҳам ҳануз АҚШ васийлиги остида қолмоқда. Шундай бир вазиятда, АҚШ маъмурияти Дональд Бутни Суданга янги вакил қилиб тайинлади. У АҚШ давлат котибининг Африка ишлари бўйича вазири кичик Тибор Питер Надга ёрдамчи ҳисобланади. Бундан мақсад, ҳокимият учун бўлаётган кураш кризисидан чиқишдир.

Баёнотда бундай қўшимча қилинади: Армия ва мухолафатдан иборат иккала курашаётган томоннинг ҳам миясида эски илмоний режимни қайта тиклашдан бошқа фикр йўқ. Зеро, эски илмоний режим юрт аҳли бошига кофир Ғарб васийлиги остида зулму ситамлар ёғдирган.

Матбуот баёнотида яна шундай дейилади: Армия ҳам, фуқаролик бошқарувига чақираётган Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳам ўз қарашларига исломий ақидани асос қилиб олмади. Балки музокарани халқаро васийлик остида ғайриилоҳий асосга қурди.

Баёнот сўнггида қуйидагилар таъкидланди: Юрт бошдан кечираётган бу вазиятдан қутулишнинг ягона йўли Ислом аҳкомларига қайтиш ва бу аҳкомларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали ижро ва татбиқ ўрнига қўйишдир. Фақат ушбу давлатгина Умматни мустамлакачилик кишанларидан ва АҚШ васийлигидан қутқара олади.

Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here