Имрон Хоннинг Покистон аҳли иқтисодини тузатиш учун кўраётган чоралари сароб устига қурилган
Покистон бош вазири Имрон Хон бундай деди: «Сизга шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, яқинда етакчи иқтисод сифатида намоён бўлажак давлат Покистон бўлади».
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:
«Имрон Хоннинг доим қўллаб келган бу муолажалари сароб устига қурилган. Бу кимса, фақат вақтдан ютмоқчи бўляпти, холос. Токи, шу вақт мобайнида мустамлакачилар иқтисодиётимизни оёқ ости қилишга, режим ҳам мусулмонларнинг етакчи иқтисод сифатида ривожланишларига тўсиқ қўйишга муваффақ бўлсин. Чунки Имрон Хон миллий давлат мафкурасига риоя қилади. Ҳолбуки, миллий давлат мусулмон юртларини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида бирлаштириш орқали улкан иқтисодиёт имкониятларидан фойдаланишига тўсқинлик қилувчи давлатдир».
Ҳизбнинг матбуот баёноти мусулмонларга мурожаат йўллаш билан тамомланди:
«Миллий давлат, деган тушунча Уммат куч-қудрати ва ҳаракатини фалаж аҳволга олиб келди. Чунки бу тушунча, Халифалик давлатининг қулоч ёйишига қарши курашиш учун ўйлаб топилган ғарбча тушунча ҳисобланади. Масалан, Усмоний Халифалик давлати қулатилганидан сўнг Ғарб миллий давлат тушунчасини Уммат танасига саратон мисол юқтирди. Саратон касаллиги Умматни мустамлакачилар олдида ҳолдан тойдирди… Оқибатда улар Умматни бўлиб ташлашга ва устидан ҳукмронлик қилишга муваффақ бўлишди. Ислом эса, барча мусулмон юртларини битта давлатда, битта қишлоқ хўжалиги, битта саноат ва битта қуролли кучларда бирлаштиришга буюрган. Шунинг учун бирор марказлашув нуқтасида Халифалик давлати барпо бўлса, албатта барча мусулмон юртларини бирлаштириш сиёсатини қабул қилади ҳамда бу юртлар ўртасига мустамлакачилар томонидан тортилган чегараларини йўқ қилади».
Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан