Америка бошқариб-буюриб турибди, мусулмон юртларидаги рувайбизалар эса, унинг буйруқларини ҳеч қандай мажбурлашсиз ўз ихтиёрлари билан адо этишмоқда!!

516
0

Америка бошқариб-буюриб турибди, мусулмон юртларидаги рувайбизалар эса, унинг буйруқларини ҳеч қандай мажбурлашсиз ўз ихтиёрлари билан адо этишмоқда!!

Русиял Явм сайти (ҳижрий 1440 йил 27 рамазон, милодий 2019 йил 1 июн шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Саудия Ташқи ишлар вазири Одил Жубайрнинг маълум қилишича, Макка мезбонлигида ўтган Араб давлатлари саммити (учлик саммити), Эронга минтақада олиб бораётган хатти-ҳаракатларини ва минтақа давлатлари ишлариги аралашишини қораловчи очиқ мурожаат йўллади.

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз чақирган ушбу саммит Араб ва мусулмон давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва мувофиқлашувни ҳамда ягона позицияга бирлашишни талаб қилаётган минтақавий ўзгаришлар манзарасида ўтмоқда, деди Одил Жубайр жума куни Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Юсуф Асимин билан биргаликда берган матбуот конференциясида.

Унинг таъкидлашича, «Эрон асосий эътиборини ўз потенциалларини терроризм, вайронагарчилик ва қирғинларни қўллаб-қувватлашга сарфлашга қаратиш ўрнига, эронлик халқнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратиши керак». Кейин «Ҳукуматлар вазифаси ўз халқларига ғамхўрлик қилиш ҳамда хавфсизлик, барқарорлик ва тинчлик билан таъминлашдан иборат, Эрон вазифаси каби, вайронагарчилик келтириш эмас», дея қўшимча қилди.

Жубайр Эронни «Давлатлар суверенитетини ҳурмат қилишга, уларнинг ички ишларига аралашмасликка ҳамда террорчи жангариларни қўллаб-қувватлаш ва баллистик ракеталарни учиришдан воз кечиш»га чақирди. Халқаро ҳамжамиятнинг Эронга нисбатан белгилаган қаттиққўл санкциялари унга йўлланган бир нома бўлиб, «унинг бундай йўлда давом этиши санкцияларни яна-да кучайтирилишига олиб бориши ва қимматга тушиши мумкин, деган мазмунни ўз ичига олади», дея таъкидлади».

Роя газетаси шарҳи:

Эронга шу каби таҳдидлар устида, шубҳасиз, Америка турибди. Айнан Америка 2019 йил май ойи бошида минтақада АҚШ кучлари учун таҳдид мавжуд эканини даъво қилиб, зудлик билан минтақага ўзининг аскарларини, самолётлари ва учоқ ташувчи йирик кемасини юборди ва бунга ҳам Эрон таҳдидини рўкач қилди. Бундай қайноқ муҳитни пайдо қилишдан мақсад, мусулмонлар билан яҳуд вужуди ўртасидаги курашга якун ясаб, янги курашга майдон очишдир. Бу кураш майдонида қаршилик ҳаракати майдонини Америка учун Эрон бошқариб туради, НАТОнинг араб давлатлари майдонини Америка учун Саудлар оиласи бошқариб туради.

Шунинг учун барча мусулмонлар зиммасига, Саудлар оиласининг Америка раҳнамолиги, балки, амр-фармони билан ўтказаётган бу каби заҳриқотил саммитлари қарорларига қарши чиқмоқ ва қирғинбарот урушларга киришмаслик вазифаси тушмоқда. Зотан, Америка томондан уюштирилаётган бу урушлардан мақсад, бутун минтақани узун йиллар мобайнида уруш исканжасига солиб, энергиясини тугатиб-битиришдир.

Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here