Суриядаги намойишчилар фронтларни очиш ва қизил чизиқларни бузишга чақирмоқдалар
Шом аҳли жума намозидан сўнг Ҳозим ва Аманаз шаҳарларида ҳамда Идлиб яқинидаги Талли Карома жамлоқларида бир неча намойишлар ўтказди. Намойишларда фронтларни очиш, қизил чизиқларни бузиш ҳамда Даръа муҳофазасидаги қамалда қолган Санамайн шаҳрига ёрдам беришга чақирилди. Шунингдек, намойишчилар Лозиқия яқинидаги Кубайнадаги мужоҳидларга енгиллик бўлиши учун Соҳил фронтини очишни ҳам талаб қилишди. Озод этилган минтақаларда ҳеч нарсани аямай бомба ёғдирилаётганини қаттиқ қоралашди. Эрдоган Туркияси режимининг буларга сукут қилаётганига нисбатан нафрат изҳор қилишиб, бутун Шом аҳлига қарши содир этилаётган жиноятларга унинг ҳам шерик эканини таъкидлашди.
Роя газетасининг 2019 йил 5 июн чоршанба кунги 237-сонидан