بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Халил шаҳрида рамазон кечасини ўтказдилар
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Халилда рамазон кечаси уюштирдилар. Кечада Ҳизб ут-Таҳрирнинг минтақадаги ўзгаришларга оид кўз қараши ҳамда Уммат ҳаётнинг барча соҳаларида кенг қамровли уйғонишга эришиши учун унга тақдим этиш шарт бўлган ечимга қандай қараши тўғрисида очиқ баҳс-мунозара бўлди. Таровиҳ намози ортидан бир гуруҳ фаоллар ва таниқли кишилар иштирокидаги кечада мазкур фикр-мунозараларга Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан далил келтирилди.
Кечадаги асосий диққат-эътибор қуйидагиларга қаратилди: Аллоҳнинг мусулмонларга нусрат бериш ваъдаси албатта амалга ошажакдир, ушбу Уммат ўзига хос шахсияга эгалиги ва Аллоҳ Ўз дини учун уни танлаб чиқарганлиги эътиборидан, Умматнинг уйғониш тариқати бўйича барча амаллари Исломдан балқиб чиқмоғи лозим. Яъни, ақида сифатида ҳамда ҳар бир замону маконда инсон ишларини идора қилишга яроқли кенг қамровли тузум сифатидаги Исломдан балқиб чиқмоғи даркор. Бу эса, Ислом Умматидан ҳеч малолланмай жиддий ҳаракат қилишни талаб қилади. Чунки давлат туғилиши ва шаклланиши учун албатта кучли, машаққатли кураш бўлиши керак ва бу баъзан узоқ вақт чўзилса, баъзан қисқа вақтда амалга ошади. Араб қўзғолонлари Ислом Умматининг ўз салтанатини, ўзлиги ва мумтоз сиёсий тузумини қайта тиклаш йўлидаги курашга бир муқаддима бўлди, холос.
Кечада яна ушбулар таъкидландики, Уммат ўз ҳокимиятини қайта тиклаш учун курашар экан, бу йўлда мустамлакачи давлатлар ва уларни қўриқловчи малайларидан ҳаргиз ёрдам олмаслиги керак. Чунки улар Умматга бадбахтлик ва хорликдан бошқа нарса келтирмайди. Ахир, мустамлакачи давлатлар ва уларнинг малайларидан ёрдам олиш ўшалар билан бир сафда туриб, Умматга қарши курашишга олиб келди.
Шунингдек, мусулмонлар масалаларини ўрганишда Ислом йўлидан юрмоқ, Ислом давлатини барпо қилишда Росулуллоҳ ﷺнинг тариқатларига амал қилмоқ шартлиги ҳамда Исломнинг бутун инсониятга бахт-саодат, хотиржамлик ва фаровонликни кафолатлайдиган қонунлардан иборатлиги кенг баён этилди.
Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан