بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Накбага етмиш бир йил бўлди
Муборак замин эса, ҳамон озодликка муштоқ!
Ислом Уммати ҳар йили ўн бешинчи майда яҳудийлар томонидан Фаластин босиб олиниб, унинг покиза тупроғи устига уларнинг жирканч вужудлари барпо этилган фожиали кунни эсга олади. Яҳудийлар вужуди иброний календари бўйича бешинчи май куни ўзининг «мустақиллик байрами»ни нишонлади. Бу вужуд президенти айни муносабат билан ушбу заминдаги барча яҳудийларни табриклади.
Биз шу муносабат билан муборак Фаластин заминига ҳамда унинг устида айни шу кунларда уюштирилаётган фитналарга оид ҳақиқатларга тўхталамиз. Салибчи Ғарб ҳамда мусулмонлар ҳукмдорлари ёрдами билан уюштирилаётган бу фитналар Фаластин масаласини тугатишга ва яҳудийлар вужудини мустаҳкамлашга қаратилган. Биз тўхталмоқчи бўлган ҳақиқатлар қуйидагилардир:
- Умматга такрор-такрор келаётган бу накба-фожианинг фақат битта сабаби бор. У ҳам бўлса, Умматнинг замини, номуси ва жонини сақлайдиган ғамхўр ҳимоячининг йўқлиги… Исломни татбиқ қилиб, уни бутун башариятга эзгулик ва ҳидоят сифатида етказадиган, Умматнинг барча моддий ва маънавий бойликларини ҳимоя қиладиган давлатнинг йўқлигидир. Уммат ушбу ғамхўр ҳимоячини йўқотганидагина Фаластин ва мусулмонларнинг бошқа юртлари зое кетди.
- Фаластин устида тил бириктирув ҳануз тўхтагани йўқ. Билъакс, маккор ва нопок ниятлар билан янги-янги фитналар, фожиалар тўри тўқилмоқда. Бу янги тўр биринчи Сайкс-Пико ва Бальфур декларацияларидан бошланди, кейинчалик Кемп-Дэвид, Осло ва Водий Араба декларациялари имзоланди ҳамда инглизлар Фаластинни босиб олиб, унинг муборак заминига яҳудийларни олиб келишди. Шу билан аср келишувига замин яратилди. Дарҳақиқат, бир неча кун олдин Оқ уй бош маслаҳатчиси Кушнер аср келишувини Рамазон ойидан кейин эълон қилажагини маълум қилди. Матбуот айни тил бириктирув билан боғлиқ айрим масалаларни сиздирди. Масалан, «Маан» ахборот агентлиги 2019 йил 7 май куни яҳудийларнинг ҳукуматга яқин айрим газеталаридан иқтибос келтиради. Унга кўра, катта манзилгоҳлар қурувчи гуруҳлар, босқинчи яҳудийлар яшовчи ерларга қўшилиш ва у ерга (в) минтақаларидан катта майдонни қўшиб, битта гуруҳга айланиш мақсадида қурилиш ишларини кенгайтирган. Шунингдек, иқтибосда ташқи чегаралар хавфсизлиги яҳудийлар қўлида бўлиши учун яҳудий армиясининг Иордания водийсига киргани айтилади. Миср эса, Ғазодаги қаршилик ҳаракати кучларини бўлиб-парчалаш амалиётига етакчилик қилди. Бундан баъзи бир ишларни амалга ошириш, жумладан, Ғазога яқин Синай минтақаларида саноат, тижорат ва порт минтақаларини барпо этиш кўзланган. Бу билан Фаластиннинг ички ва ташқи хавфсизлиги яҳудийлар масъулияти остида бўлади, Фаластиндаги янги ҳукумат эса, яҳудийларга айни мудофаалари учун бадал тўлайди. Газеталарда Қуддус ва унга қандай ҳукмронлик қилиш билан боғлиқ иқтибослар ҳам ўрин олган.
- Яҳудийлар Фаластин заминини босиб олишган ва бу шаръий ҳақиқат бўлиб, асло ўзгармайди. Яҳудийлар халқаро қўллаб-қувватлов орқали имзолаган ҳар бир шартнома, мусулмонлар ҳукмдорлари ёрдами билан амалга ошмоқда. Бу ҳукмдорлар мусулмонларни тамсил этишмайди, мусулмонлар ҳам уларга рози бўлмайдилар. Дарҳақиқат, мусулмонлар яҳудийлар ёвузлигидан, Фаластинни зое кетказишларидан қутулиш учун кўп марта қўзғолон қилдилар. Бу ҳақда яҳудийлар вужуди бош вазири 2017 йил 22 ноябрда Кемп-Дэвид шартномаси имзоланганига қирқ йил тўлганлиги (1978) муносабати билан ўтказилган яҳудийлар кнессети олдида очиқ-ойдин гапирди: «Тинчликни кенгайтириш олдида катта тўсиқ бор, бу атрофимиздаги халқаро раҳбарларга эмас, балки араб кўчаларидаги афкори оммага бориб тақалувчи тўсиқдир. Араб кўчалари узоқ йиллар мобайнида мияни ювиш амалиётига дуч келди. Нотўғри тасаввурга эга бўлган ва Исроил давлатига қарши бўлган араб кўчаларини бундай тасаввурдан озод қилиш, Исроилни асл кўринишини намоён этиш осон бўлмайди».
Агар Умматнинг Фаластинни озод этиш учун жиҳод қилишига қўйиб берилса, унинг миллионлаб фарзандларини Қуддус дарвозалари олдида такбиру таҳлиллар билан ҳайқириб, Фаластин озодлигини талаб қилишларига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ҳақда 2011 йилда яҳудий раввинларидан бири Тель-Авив ва босиб олинган Қуддусдаги диний ўқув юртларида талабалар билан учрашуви чоғида бундай деганди: «Мен сизларга бундай савол берсам, нима жавоб қилардингиз: агар миллионлаб мусулмон Исроилга бостириб келса нима қила оламиз?! Табиийки, атрофимизда араб минтақасида бир ярим миллиард мусулмон яшаяпти, кўриб турибсиз, Исроил армиясининг ярим миллиондан кам одамни ҳам бостириш қўлидан келмаяпти. Хўш, у ҳолда нима қиламиз?!
- Ҳа, Ғарб яҳудийлар вужудини исломий олам марказида бўлишини ҳамда ўзининг Исломга ва унинг ҳаёт майдонига қайтишига қарши урушида олдинги линияда туришини истади. Бу вужудни пайдо қилишга Халифалик ағдарилгандан кейин замин тайёрлади ва 1948 йил давлат сифатида тиклашга муваффақ бўлди.
- Ақсо ва унинг атрофидаги ерлар шунча вақт босқинчилик остида қолгани Ислом Умматининг ёруғ кунлар ва нусрат сари қўзғалиши учун хушхабар вазифасини ўтаб келди. Салибчилар ер юзида бузғунчилик қилиб, кўплаб мусулмон юртларини босиб олишди. Ақсони ва унинг муборак заминини босиб олишганда Уммат ёрдамга отланди, қандай мусибатларга дуч келганига кўзини каттароқ очиб қаради ва бунинг сабабларини ўрганди. Ўша пайтдаги уламолар Умматга бундай йўл кўрсатишди: Умматнинг депрессия ва заифлашишига, унинг бўлингани ва динидан узоқлашгани, (фотимийлар сингари) баъзи ҳукмдорларининг Ақсо замини ва масжидига хиёнат қилишгани сабаб бўлди. Хочга чўқинувчилар Ақсо ва унинг муборак заминини босиб олишгани ҳам, уларни тор-мор этилишларига сабаб бўлди, Умматнинг қайта куч-қудратга тўлиши ва чароғон тарихига қайтишига олиб келди. Уммат сафидан Оли Зангий, Салоҳиддин Айюбийлар етишиб чиқиб, Миср ва Шомда Умматни Ислом байроғи остига бирлаштирдилар. Бу салибчилар билан тўқнашишга тайёргарлик бўлди. Икки юз йил мусулмонларнинг аксар ерлари босқинчилик остида тургандан сўнг ҳамда тўқсон бир йил Ақсода азон ҳам айтилмай, намоз ҳам ўқилмаган ҳолда босқинчилик остида қолиши ортидан Ҳиттин жанги бўлди. Худди шундай иш мўғуллар даврида ҳам юз берди. Ўшанда мўғуллар босқинчилиги мусулмонларнинг Фаластин заминини яна бир карра бирлаштиришларига сабаб бўлди… Улар мамлуклар қўмондонлиги остида юриш қилиб, бутун данёдаги мусулмонлар орасига омматан бузғунчилик солган мўғулларни йўқ қилишга муваффақ бўлдилар.
- Ислом Уммати жонли умматдир. Сисий, Сабсий, Саудлар ҳукмдорлари ва Кўрфаз амирлари сифатлаганидек Уммат эмас. Чунки у салибчилар ва мўғуллар устидан нусрат қучди, салибчиларнинг Испания юртларидаги ҳужумларини буюк саркарда Юсуф ибн Ташфин амирлиги остида тор-мор этди. Шунингдек, Уммат Халифалик ағдарилгандан сўнг мустамлакачиликка қарши илк бор қўзғалди ва ерларидан уни чиқариб ташлади. Ҳукмдорлари Умматни динидан узоқлаштиришгани ва Фаластинни зое кетказишгани сабабли, шунингдек, Ироқ ва Афғонистонга қарши салибчилар билан иттифоқчи бўлишлари оқибатида уларга қарши кўп марта қўзғолон қилди. Уммат ҳукмдорларга қарши кўтарилмоқда… Зулм, хўрлик, мустамлакачиларга тобелик, қашшоқлик, бўлиниш ва миллатларга қарам бўлишдан озод бўлиш учун ҳамон, ҳатто шу лаҳзада ҳам қўзғолон қилмоқда. Бу эса, унинг Парвардигори айтган ушбу каломнинг тасдиқидир:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْراً لَّهُم مِّنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ
«Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, маъруфга буюриб, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз, агар аҳли китоблар имон келтиришганда эди, ўзлари учун яхши бўлур эди, улар орасида мўминлари ҳам бор, (аммо) аксарлари фосиқлардир» [Оли Имрон 110]
Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзларининг ҳам тасдиқидир:
«مَثَلُ أُمَّتِي كَمَثَلِ الْغَيْث لَا يَدْرِي أَوَّلُهُ خَيْرٌ أَوْ آخِرُهُ»
«Менинг Умматим мисоли ёмғирга ўхшайди. Унинг бошланиши яхшими, ёки охирими билиб бўлмайди». (Имом Аҳмад Ўзининг «Муснад»ида ривоят қилган).
Сўзимиз ниҳоясида ушбу аламли хотира муносабати билан бундай деймиз: Ақсонинг босиб олиниши, Умматга икки марта (салибчилар ва мўғуллар даврида) куч-қудратини қайтарган эди. Энди, яна бу сафар ҳам Уммат куч-қудратини қайтаради ва худди фотимийлар замонида Ақсога хиёнат қилган ҳукмдорларни ағдаргани каби, бугунги кунда қўзғалиб, хоин ҳукмдорларни ҳам, Аллоҳнинг изни ила, албатта ағдариб ташлайди. Ғарб Умматга, хусусан Ақсога қарши макр қилган экан, Аллоҳ Азза ва Жалланинг иродаси ила, бу макри Аллоҳнинг мана шу ҳукмдорларга макр қилишига сабаб бўлади. Ана шунда Уммат қайтадан ҳукмдорларнинг Фаластинни зое кетказиш устида қилишаётган тил бириктирувларини чиппакка чиқаради. Яҳудийлар Умматни динидан узоқлаштиришга уринишаётган экан, бу уринишлари унинг ўз куч-қудрати ва бирлигини қайта тиклашига сабаб бўлади.
Ушбу муборак ойда турган эканмиз, Аллоҳ Таолога дуо қилиб, бизни Ислом Халифалиги ва Ислом байроғи сояси остида барчамизга марҳамат қилишини, ушбу Рамазонни куч-қудрат ва нусратлар билан яхшилик дарвозаларига очқич қилишини сўраймиз.
Роя газетасининг 2019 йил 15 май чоршанба кунги 234-сонидан