بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Жазоир режими кундан-кунга аланга олаётган халқ ғазабидан эсанкираб қолди ва барча гумашталарни қувиб солмоқда
Устоз Солиҳ Абдурроҳим – Жазоир
Маълумки, Жазоирдаги воқеа-ҳодисалар ривожи тезлашиб кетди. Бутун Жазоирни ларзага солган кучли халқ тўлқини, сўнгги пайтларда ўхшаши йўқ тусга кирди. Дарҳақиқат, ўша жума кундан кейин қўзғолон юртнинг турли шаҳарларида ҳокимият ўзгаришини талаб қилувчи оммавий юришларга айланиб кетди. Майдонда нафақат ҳар куни, балки ҳар соат пайдо бўлаётган янги ҳодисалар, юртда кечаётган ишларнинг асл моҳияти ҳақида кўплаб таҳлилларни ўртага чиқарадиган бўлиб қолди.
Айни ўзгаришларнинг яқиндагиси Жазоирия ахборот агентлиги 2019 йил 16 апрел сешанба куни тарқатган хабардир. Хабарда Мудофаа вазири ўринбосари, армия Бош штаб бошлиғи генерал лейтенант Аҳмад Қойид Солиҳ Варқла шаҳрида қилган мурожаатида донолик ва сабрлилик услубини тутишга чақирди. Чунки ўтиш даври бошланиши баробарида юзага келган бугунги вазият, алоҳида ва чигал вазият ҳисобланади, деди. Армиянинг бу босқичда халқаро муассасалар ҳамкорлигига амал қилмоғи кераклигини, олдинда содир бўлиши мумкин бўлган барча нарсалар очиқ кўриниб қолганини, бу ортиқча кечиктиришни кўтармайдиган вазият эканини таъкидлади! Шунингдек, юртдаги айни кризисни энг яқин вақтда ҳал этиш учун танлаш керак бўлган барча вариантлар муҳайё эканини, ватандошларни – айниқса, намойишлар чоғида – мудофаа қилиш учун унинг томонидан аниқ-тиниқ кўрсатмалар берилганини ҳам таъкидлади! Аҳмад Қойиднинг бу баёноти конституциявий кенгаш раиси Тойиб Билаиз истеъфо берган кун янгради. Маълумки, Билаизнинг истеъфоси намойишчилар Бутефлика атрофидаги барча гумашталарнинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб, қаттиқ босим қилишлари натижасида юз берди. Кейин унинг ўрнига зудлик билан 2016 йилдан бери конституцивий кенгаш аъзоси бўлиб келган Камол Винш тайинланди. Дарҳақиқат, бу воқеа-ҳодисалар 2019 йил 9 апрел куни Миллий Кенгаш раиси Абдулқодир ибн Солиҳнинг президентлик сайловига қадар юрт президентлигини вақтинчалик қабул қилиб олиши ортидан майдонга чиқди. Президентлик сайловини эса, агар ишлар конституция талабларига мувофиқ кетса ва назоратдан чиқиб кетмаса, 2019 йил 4 июлда ўтказилиши умид қилинмоқда!! Маълумки, сиёсий мухолафат партиялари ва намойиш ҳаракатлари бу сайловни ҳозирдан бошлаб бойкот қилишларини эълон қилишди. Бу ерда диққатни жалб қиладигани шундаки, армия Бош штаб бошлиғи Қойид Солиҳ тўғридан-тўғри собиқ Разведка хизмати раиси генерал Тавфиққа ҳужум қилиб, уни шубҳали сиёсий доиралар билан яширинча тил бириктирганликда, ташвиқот олиб бориб, юртдаги кризисни аланга олишига сабаб бўлганликда айблади. Мурожаатида у бундай деди: «Мен халқ талабларига қарши тил бириктириш ва Халқ Миллий армиясининг кризисни бартараф қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларига тўсқинлик қилиш мақсадида ўтказилган яширинча шубҳали учрашувлар бўлаётгани ҳақида 30 март куни айтиб ўтгандим. Бироқ шунга қарамай, баъзи партиялар, собиқ Разведка хизмати раиси бошчилигида ўша учрашувларда қатнашганини инкор этишга, жамоатчилик фикрини чалғитишга уриняпти. Ваҳоланки, қўлимизда бундай ғаразли воқеаларни исботловчи қатъий далиллар бор. Шунга биноан, мен бу шахсга охирги марта огоҳлантириш беряпман! Яна шундай хатти-ҳаракатларини давом эттирадиган бўлса, унга қаттиқ қонуний чора кўрамиз!». (Жазоирия ахборот агентлиги).
Бундай кескин баёнот берилганидан ва майдонда кураш бошланганидан сўнг келаси яқин кунлар ичида Бош штаб раҳбариятининг собиқ генераллар каби айрим нуфузли ҳарбийларга қарши кураш бошлаши эҳтимолдан холи эмас. Бу кураш таҳдид қилиш, судга тортиш, қамоққа ташлаш ёки коррупция бўйича тергов-суриштирув ҳаракатларини бошлаш каби турли воситалар билан айни гуруҳларни танобини тортиб қўйиш мақсадида қилинади. Шунингдек, миллий-исломий оқимларни ҳам ҳаракатга келтирилиб, уларни эски мустамлакачилар билан алоқа қилувчи ашаддий илмонийларга қарши қўйиш ҳам тахмин қилинмоқда. Бунда ҳатто маълум вақтдан сўнг намойишлар маълум даражада тинч ҳолатдан чиқиб кетиши ва кураш беқарор ҳолатга кириши ҳам мумкин, бунинг Бош штаб раҳбариятига аҳамияти йўқ. Аммо Францияга тобе доира эса, шубҳасиз, юртда ўзи учун қулай ва сокин янги вазият бўлишидан умид қилмоқда, бундан бошқа умиди йўқ! Дарҳақиқат, 2019 йил 12 апрел жума куни пойтахтнинг баъзи ҳудудларида тўқнашув ва зўравонликлар кузатилди.
Вазият шундай тобора чигаллашаётган экан, қуйида биз юртдаги намойиш ҳаракатини сабаблари ва таъсирлари жиҳатидан қисқача баён қиламиз:
- Ушбу «давлат ичидаги давлат» қолдиқларининг намойиш ҳаракатидаги роли:
Бугунги кунда Жазоирда ҳукмрон бўлган англияпарастларга мухолиф кучларнинг, яъни армия, маъмурият ва ахборот воситаларига ўрнашиб олган қолган-қутган Франция малайларининг юз бераётган ҳодисаларда узун қўли бор. Бунга асло шубҳа йўқ. Ҳатто улар майдонда фаолият қилаётган одамлари орқали намойишлар келтириб чиқаришга, буни хавфсизлик ва собиқ разведка хизмати агентлари ёрдамида уюштиришга тайёр туришган эди. Бу хавфсизлик ва собиқ разведка хизмати тепасида эса, мазкур генерал Тавфиқ номи билан танилган, асл исми Муҳаммад Мадин туради. Улар бундай ишларни ижтимоий алоқа тармоқларида ёшлардан фойдаланган ҳолда ҳамда идеология, сиёсат ва манфаат жиҳатидан ўзларига қарашли партиялардаги ашаддий илмонийлар қўли билан бажаришади. Масалан, францияпараст илмоний миллатчи амазиғларнинг Маданият ва Демократия учун партияси, ҳатто Али ибн Флис раислигидаги Ҳуррият Ёшлари партияси каби. Маълумки, Али ибн Флис 2004 йил сайловида Бутефликага қарши ўйинда бой берган. Уни бу ишга тортганлар, армиянинг ўлиб кетган Бош штаб бошлиғи Муҳаммад Меъморий билан Холид Низор ва францияпарастлиги билан танилган бошқа генераллар бўлган эди.
Бироқ, Жазоирда одамларни қўзғолон қилишга ундаган сабаб ва вазиятлар, ҳеч шубҳа йўқки, ишдан кетган Бутефликадир. Шунингдек, Бутефликанинг коррупциячи вазирлари ҳамда уларга яқин ва шерик бўлган манфаатпараст йирик бизнесменлардир. Буларга қўшимча, уларнинг ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги бизнес ва финанс эгалари дохил сиёсатчилардан, генерал ҳарбийлардан иборат шериклари ҳам, барчаси ўнлаб йиллар мобайнида турли услуб ва йўллар билан омма молини талон-торож қилиб, хорижга ташиб кетишган. Коррупция улар даъво қилган молия ва иқтисод соҳасигагина чекланмаган, балки бу соҳадан ошиб ўтиб, таълим, маъмурият, соғлиқни сақлаш каби барча соҳаларни қамраб олган.
- Мусулмонларнинг Ғарб ва унинг малайлари ҳукмронлигидан қутулмоғи фақат Ислом билан бўлади, Исломсиз ҳаргиз қутулолмайдилар!!
Майдонда норозилик намойиши кўлами ва ундаги одамлар сони ҳамда улар кўтариб чиқаётган шиорлар ўзаро курашаётган доиралар қилган тахминдан бир мунча кучли чиқди! Бироқ то шу лаҳзага қадар бўлиб ўтган ва бўлаётган воқеа-ҳодисаларга назар солган киши майдоннинг исломий шиорлардан холи эканига гувоҳ бўлади. Фақат пойтахт ва битта-иккита ерлардагина исломий шиорни кўриши мумкин, холос! Ҳақиқат шуки, намойишларни яширинча ҳаракатлантираётган томонлар уларнинг исломий шиорлардан холи бўлишини исташди! Коррупциячи шахслар кетишини ёки францияпараст илмонийлар кўтариб чиқаётган «биринчи эркинликлар», «биринчи демократия» ва «иккинчи республикани барпо қилиш» шиорларига мувофиқ режимнинг кетишини ёки қулатилишини талаб қилиш… шунингдек, алданган исломчиларнинг «фуқаролик давлати» талаби ҳам ҳаргиз мусулмонлар истагига олиб бормайди. Зотан, мусулмонлар истаги Уммат мабдаидан балқиб чиққан очиқ кўзқараш ва сиёсий лойиҳа бўлиб, у шаръан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда гавдаланади. Ушбу Халифалик Исломни бутун инсониятга етказади, адолат, куч-қудратни рўёбга чиқариб, чиройли бошқарувни, энг буюк мақсад бўлмиш Аллоҳнинг ризосини амалга оширади. Чунки мусулмонларнинг ҳар турли душманлари қаршисидаги куч-қудрати манбаси фақат Исломдир.
Роя газетаси сайтидан олинди