Сиромолотов: Афғон-тожик чегарасида 10 мингга яқин жангари тўпланган

771
0

Сиромолотов: Афғон-тожик чегарасида 10 мингга яқин жангари тўпланган

 Афғонистон ва Тожикистон чегарасида вазият ташвишга солмоқда, бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов маълум қилди.

 “Ҳозирги вақтда афғон-тожик чегарасидаги вазият етарли даражада ташвишли, чунки у ерда чегарани кесиб ўтишга тайёр бўлган 10 мингга яқин жангарилар тўпланган”, – деди у терроризмга қарши анжуманда.

 Сиромолотовнинг сўзларига қараганда, “Толибон” ҳаракати етакчилари барча афғонларни “ИШИД” ташкилоти билан кураш олиб боришга чорлашди.

 Россия ТИВ раҳбари муовинининг сўзларига кўра, Афғонистонда жангарилари рус тилида сўзлашувчи 8 та жамлоқ мавжуд бўлиб, улар Марказий Осиёга хавф солмоқда. Уларда МДҲ ва Россия фуқаролари мавжуд.

 Изоҳ: Росссиянинг “ИШИД” ташкилоти ҳақидаги маълумотлари, атайин бўрттириб кўрсатилаётган қалбаки ваҳимадан ўзга нарса эмас. Чунки бу ташкилот ҳатто кичик бир мамлакатни ҳам издан чиқариб юбора оладиган қувватга ҳам эга эмас. “ИШИД”нинг қуввати куфр ҳарбий махсус кучлари унинг номидан минтақаларда фаолият олиб бораётганидадир. Куфр давлатлари дунёнинг турли чеккаларида бўлаётган қўпорув амалиётларини “ИШИД” ташкилоти номидан амалга оширишяпти. Худди Шри-Ланкадаги католик черковлари ва меҳмонхоналарда содир этилган портлашларни “ИШИД” ташкилоти ўз зиммасига олгани каби. Демак, мустамлакачи давлатлар “ИШИД” номидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб келишяпти.

 Россия ҳам ўзининг Марказий Осиёга ҳарбий мустамлакачи юришида халқаро сиёсат томонидан атайин пайдо қилинган “ИШИД” ваҳимасидан фойдаланмоқчи. У ҳозирча матбуот ҳужумлари олиб боряпти. Матбуот ҳужумида мувафаққият қозонгач, албатта моддий фаолиятларга ўтади. Россиянинг ўз элчихоналари орқали уюштириб бораётган қўпорув актларини ҳатто бир неча йирик Европа давлатлари ва Туркия ҳам тўхтатиб қола олмаган.

Абдураҳмон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here