Покистоннинг бераҳм ҳукмдорлари Навид Баттни етти йилдан бери қамоқда сақлаб келишмоқда

806
0

Покистоннинг бераҳм ҳукмдорлари Навид Баттни етти йилдан бери қамоқда сақлаб келишмоқда

Ушбу муборак Рамазон ойида муҳандис Навид Баттнинг ўғирлаб кетилганига етти йил тўлди. Аллоҳ нозил қилган шариат билан бошқаришга даъват қилиб келган Аллоҳнинг ушбу софдил бандаси Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистон вилоятидаги расмий нотиғи эди. У 2012 йил 11 май куни фарзандлари ва қўшнилари олдида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўғирлаб кетилди. Ушбу муборак ойда ҳам Покистон ҳукмдорлари Навид Баттни ўз оиласи билан бирга яшашдан маҳрум қилиб келишмоқда. У ҳақда ҳеч қандай маълумот берилмаётганини айтмаса ҳам бўлади. Бироқ, улар босқинчи ҳинд учувчиси Абҳинандан Вартҳаманга ҳурмат кўрсатиб, уни тезда озодликка чиқаришди. Раҳм-шафқат кўрсатиш Ислом ва мусулмонлар душманларига чекланганми?! Исломга даъват қилувчиларга шафқат кўрсатиш тақиқланганми?!

Эй Покистон мусулмонлари, эй жосуслик хизмати расмийлари! Рамазон ойида ким мағфиратли кунларни ўтказиб юборса кўп яхшиликлардан маҳрум бўлади. Бироқ, Покистон ҳукмдорлари шундай кунларда ҳам Навид Баттни озодликка чиқаришдан бош тортишмоқда. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِنَّ هَذَا الشَّهْرَ قَدْ حَضَرَكُمْ وَفِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ مَنْ حُرِمَهَا فَقَدْ حُرِمَ الْخَيْرَ كُلَّهُ وَلاَ يُحْرَمُ خَيْرَهَا إِلاَّ مَحْرُومٌ»

«Ушбу ой сизларга кириб келди. Унда минг ойдан яхшироқ бўлган бир кеча бор. Ким бу кечадан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрум кимсагина бебаҳра қолади». (Ибн Можжа ривояти). Аллоҳ Таоло Рамазонда мункар ишлардан сақланишни таъкидлаган бўлишига қарамай, Покистон ҳукмдорлари гумроҳликда давом этишмоқда. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ فُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ وَصُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ»

«Рамазон ойи кириб келса жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади». (Бухорий ривояти). Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло рўзадорнинг ва мазлумларнинг дуосини ижобат қилади. Бироқ шундай бўлса-да, Покистон ҳукмдорлари Навид Баттга зулм қилишмоқда. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«ثَلاَثَةٌ لاَ تُرَدُّ دَعْوَتُهُمُ الإِمَامُ الْعَادِلُ وَالصَّائِمُ حَتَّى يُفْطِرَ وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ يَرْفَعُهَا اللَّهُ دُونَ الْغَمَامِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَتُفْتَحُ لَهَا أَبْوَابُ السَّمَاءِ وَيَقُولُ بِعِزَّتِي لأَنْصُرَنَّكِ وَلَوْ بَعْدَ حِينٍ»

«Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имомнинг дуоси, рўзадорнинг ифтор қилгунига қадар қилган дуоси ва мазлумнинг дуоси. Аллоҳ қиёмат кунида бу дуони булутга қадар кўтаради, у учун само дарвозалари очилади. Аллоҳ – иззатим ҳаққи ҳурмати, гарчи бироздан кейин бўлса ҳам, албатта сенга ёрдам бераман, дейди». (Ибн Можжа ривояти). Навид Баттга ўтказилган шунча зулмлар етарли эмасми?! Уни дарҳол озод қилишни талаб қилиш вақти келмадими?! Покистон ҳукмдорлари Аллоҳнинг ғазабидан омон қолиш учун Навид Баттни дарҳол озод қилишлари керак эмасми?! Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّ الَّذِينَ يُحَادُّونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ فِي الأَذَلِّينَ﴾

«Албатта Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар – ана ўшалар энг хор кимсалар қаторидадирлар!»                                                                     [Мужодала 20]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here