АҚШ Ҳафтарни аввал маҳфий қўллаб келган бўлса, энди очиқчасига қувватлай бошлади

840
0

АҚШ Ҳафтарни аввал маҳфий қўллаб келган бўлса, энди очиқчасига қувватлай бошлади

 12-май куни “The Wall Street Journal” газетаси маълум қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Миср ва Саудия Арабистони босими остида Ливия миллий армиясига бошчилик қилаётган Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Газета ўз манбасига таяниб маълум қилишича, АҚШ маъмуриятидаги хизматчилар, саудиялик амалдорлар, Саудия Арабистони ва Миср раҳбарлари президент Трампга таъсир ўтказиб, уни АҚШнинг Ливияга нисбатан мавқеини ўзгартириш ва Ҳафтарни қўллаб-қувватлашга кўндиришга муваффақ бўлишган. 

 Шундай қилиб, АҚШ аввал Ҳафтарни маҳфий тарзда қўллаб келган бўлса, эндиликда юқоридагидек баҳона билан ошкора қўллашга ўтди. Ҳозир Ливияда икки ҳукумат иш олиб бормоқда: Триполида британияпараст Фаёз ас Саражнинг миллий бирлик ҳукумати ва шарқда америкапараст Ҳафтар қўллаётган муваққат вазирлар кабинети. 4-апрелда Ливия миллий армияси раҳбари Халифа Ҳафтар Триполидаги ҳукуматга қарши ҳужум бошлаган.  

 Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here