АҚШ ва “Толибон” қўшинларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришмоқчи

754
0

АҚШ ва Толибон қўшинларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришмоқчи

 Махсус вакил Залмай Халилзод бошчилигидаги АҚШ делегацияси ва “Толибон” ҳаракати Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришиш учун Қатарда навбатдаги музокараларни бошлайди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати матбуот хизмати хабар қилди.

 Хабарга кўра, Халилзод “Толибон” сиёсий офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашган, улар афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш борасида фикр алмашган.

 Қатар ҳукумати ҳозирча Доҳада янги музокаралар бўлиб ўтишини тасдиқламаган.  

 Америка делегацияси ва “Толибон” ўртасида март ойида музокаралар бўлиб ўтганди. Томонлар унинг сермаҳсуллигини қайд этишган, аммо Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш бўйича келишув имзоланмаганди.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here