Тунис Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Абдуррауф Омирийни ҳақни айтгани ва режим жиноятларини фош этгани сабабли суд қилмоқда

509
0

v

Тунис Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Абдуррауф Омирийни ҳақни айтгани ва режим жиноятларини фош этгани сабабли суд қилмоқда

Тунис ҳарбий суди 2019 йил 14 март душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти сиёсий бўлими раиси устоз Абдуррауф Омирий устидан суд бошлади. Бунга Ҳизб ут-Таҳрир томонидан нашр қилинган қуйидаги бир неча матбуот баёнотлари сабаб бўлди:

  • 2016 йил 27 май куни нашр қилинган «Сионистлар Фаластинда мусулмонларни ўлдиришяпти, Ақсо масжидини яҳудийлаштиришяпти… Тунисдаги «қўзғолон ҳукумати» эса, тунислик зобит ва аскарлардан сионистларни ҳимоя қилиш ва ҳар йилги ибодатларига имконият яратишда фойдаланяпти» номли мақола;
  • 2017 йил 11 май куни нашр қилинган «Божи Қоид Сабсий ва унинг ҳукумати порахўрликлари исботланган маъмур ва тадбиркорлар устидан афв қарорини чиқарди» номли матбуот баёноти;
  • 2017 йил 13 июнда нашр қилинган «Мустамлакачилар манфаатини ҳимоя қилиш учун навбатдаги президентлик фармони» номли матбуот баёноти;
  • 2018 йил 18 июнда нашр қилинган «Ҳарбий суд яҳудийлар вужуди билан муносабатларни нормаллаштирилишини ва бу жиноятга сукут қилинишини инкор этувчи баёнот учун Ҳизб ут-Таҳрирдан ҳисоб сўрамоқда» номли матбуот баёноти;
  • 2018 йил 13 октябрда нашр қилинган «Режим фарзандларимизни ўлдирмоқда» номли матбуот баёноти.

Устоз Омирийга нисбатан эса, «ҳарбий хизматдан нафратланишга ташвиқот қилиш, аскарлардаги руҳият ва маънавиятни заифлаштириш ҳамда армия ишларидан масъул бош қўмондонлик ишларини танқид қилиш» айблови қўйилди. Шу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилди. Унда бундай сўзлар келган: «Таъкидлаш жоизки, Ҳизбнинг суд қилинишига сабаб бўлган матбуот баёнотларида Тунисдаги зўравон режимнинг жиноятлари фош қилинган. Шунингдек, режимнинг айни жиноятлари сабабли ўнлаб юртдошларнинг ҳалок бўлгани, Тунисдаги зобит ва аскарлардан мустамлакачи давлатлар ва уларнинг йирик ширкатлари манфаатини мудофаа қилишда фойдаланилаётгани баён қилинган. Баёнотда жумладан, зобит ва аскарларни алдаб-адаштириб, уларни сионист аскарлар тинчлигини таъминлашга ҳамда яҳудийларнинг Тунисдаги Жарба оролида ўз ибодатларини ўташда мудофаа қилишга сафарбар қилди, дейилади.

Хўш, Тунис режими Ҳизб ут-Таҳрирга қарши уч йилдан бери олиб бораётган курашини нега айнан шу вақтга келиб кучайтирмоқда? Бу билан сайлов олдидан денгиз ортидаги хўжайинларига қурбонлик тақдим этяптими?! Ёки Нетаньяхуга сайловлардан ютиб чиққани учун берган қутлов совғасими бу?!

Сўзимиз ниҳоясида холис ахборот воситаларини юрт хавфсизлиги ва унинг суверенитети масаласига эътиборни қаратишга чақирамиз. Чунки, бу масала ёлғиз Ҳизб ут-Таҳрирнигина ташвишлантирган масала бўлиб қолмаслиги лозим. Яъни, юрт хавфсизлиги ва унинг суверенитети мустамлакачиликдан озод этиш керак бўлган мана шу заминимиз масаласидир.

Роя газетасининг 2019 йил 11 апрел чоршанба кунги 230-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here