Жазоир кўчаларидаги ҳаракатлардан Исломни узоқлаштириш тил бириктируви

680
0

Жазоир кўчаларидаги ҳаракатлардан Исломни узоқлаштириш тил бириктируви

Жазоир кўчаларидаги халқнинг ўзгартириш борасидаги самимий ва жиддий истагини ифодалаган ҳаракатлар тўфон мисоли шиддат билан бошланди. Шу кунларда ушбу ҳаракатлардаги исломий оқим ролининг яширилиши ва бу ҳақда бирор нарса айтилмаслиги эътиборни тортмоқда. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари охирида мустамлакачи кучлар билан тил бириктириб, ҳарбий куч билан бостирилган илк ўзгартириш уринишида айни шу оқим асосий ролни ўйнаган эди.

Очиқ маълум бўлиб турибдики, бугунги намойишлардаги исломий оқим қасддан яширилмоқда, исломий ҳайқириқлар атайин ёритилмаяпти. Ваҳоланки, биз Ислом давлатини барпо этишга чақирувчи ҳайқириқларни ўз қулоқларимиз билан эшитдик. Бироқ ахборот воситалари худди эшитмагандек буни яширяпти! Бошқа томондан, оммавий ахборот воситаларида тақиқланган Исломий Инқоз жабҳаси етакчиларидан бири Али Билҳожнинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар берилди. Хабарда билдирилишича, у намойишчиларга бевосита қўшилиши ортидан ҳибсга олинган.

Ҳатто режимга содиқ бўлган исломий ҳаракатларга ҳам намойишларга қўшилиш тақиқланди. Абдуллоҳ Жобуллоҳ кўзга кўринган исломий ҳаракат етакчиларидан бири эди, уни ҳам намойишда қатнашишига қўйишмади, майдонга тушиши биланоқ юзсизларча қувиб чиқаришди.

Намойишларда исломчиларга нисбатан бундай ёмон муносабатда бўлиш шунга далолат қиладики, мухолафат исломчиларни намойишлардан четлатишда ҳукумат билан тил бириктирмоқда, тил бириктирганда ҳам ўзининг бутун йўналишларию башаралари билан душманларча ҳаракат қилмоқда. Исломчиларга қарши кураш машинасини ҳукумат ҳам, мухолафат ҳам биргаликда бошқаришяпти… Ҳолбуки, Абдуллоҳ Жобуллоҳ каби Ихвончиларга алоқадор шахслар оғзидан ҳафсалани пир қилувчи баёнотлар янграган эди: «Исломий ҳаракатлар намойишларда қатнашишни ҳам, улар томонга ўтишни ҳам истамайди. Балки улар илмоний ҳаракатлар билан келишган ҳолда иш тутишни истайди. Токи, исломий ҳаракатларнинг намойишларда иштирок этиши генералларнинг намойишларга зарба беришларига баҳона бўлиб қолмасин ҳамда исломчилар намойишдаги олабўжига ёки исломофобияга айланиб қолишмасин». Минг афсуски, бу каби баёнотлар умидларни пучга чиқаради. Чунки аслида, исломий оқим жавобгарликдан тониб, илмонийлар билан иттифоқчилик қилиш ўрнига, ҳар қандай намойишга, айниқса, Жазоирдек мусулмон юртдаги намойишга етакчилик қилиши керак.

Мана шундай номардларча берилган баёнотлардан бири, Ҳамас ҳаракати матбуот воизининг баёноти бўлди. У жумладан бундай деди: «Тинч қўзғолонларда исломчиларнинг чиқиш қилиши сиёсий тарафкашлик ҳолатини пайдо қилади ҳамда у ердаги шерикларнинг идеологик асабларини бузади». Шунчалик ҳам мағлубона баёнот бўладими! Гўё Ислом Луиза Ҳанун сингари коммунист ва марксистларнинг ёки Оят Аҳмад сингари Ҳасин партиясидаги социалистларнинг ёхуд Франция мафкурасидаги айрим барбар ва илмонийларнинг асабига тегадиган дин эмиш! Бу ва бошқа партия ва оқимларнинг барчасига намойишларга кириш ва иштирок этиш рухсат берилган. Фақат исломий оқимлар ман этилган, чунки исломий оқимлар тарафкашлик келтириб чиқарармиш! Фақат исломий оқимлар олабўжи бўлиб, фақат улар ҳамманинг асабини бузармиш! Ҳа, бу ҳазм қилиб бўлмайдиган, балки бузуқ мантиқ. Айниқса, минг бор таассуфки, бу каби сўзлар исломий оқимлар оғзидан чиқмоқда.

Аслини олганда, булар исломий тўн кийган илмоний оқимлардир. Бу оқимлар ҳақиқий намойишлар уюштириш ва мавжуд намойишларни Исломни татбиқ қилувчи Халифалик давлатини барпо этишга олиб борувчи ҳақиқий ўзгариш томон етаклаш ўрнига, беқарор-ўзгарувчан ҳаракат қилишяпти. Яъни, Ғарбга эргашган ва куфр қонунларини татбиқ этаётган коррупциячи илмоний ҳокимият қўлида қўғирчоқ бўлишяпти.

Ўзгартириш майдонида фаолият олиб бораётганлар исломий фаолият қандай бўлишини яхши англаб олмоқлари ва ҳақиқий Ислом давлатини барпо этиш учун фаолият олиб бориш лозимлигини тўла тушуниб етмоқлари лозим. Хусусан, Ислом давлатига айланиш учун керакли барча омилларга эга бўлган Жазоирдек буюк ва муҳим бир юртдаги бу оқимлар, мусулмонлар учун зарурдир. Бироқ улар агар бирор бир исломий лойиҳага эга бўлмасалар, улар ичи тўла омадсиз илмоний, таши эса, исломий бўлган оқимга айланишади ва тез фурсатда қадр-қиймати йўқ, қўзғолон қилмайдиган, фақат Ислом душманларига фойдаси тегадиган иккиламчи оқим бўлиб қолишади.

Бугунги кунда Жазоирдаги оммавий намойишлар шундай бир хавфли фитнага дучор бўлдики, намойиш шу фитналар орқали исломий оқимлар ва исломий фикрлардан маҳрум қилиняпти, талаблари бачканалаштирилиб, фақат Бутефликани ағдаришга чеклаб қўйилди. Зотан, бир шахсни ўзгартириш осон иш. Бутефлика кетади ва иккинчи Бутефлика келаверади… Шу зайл ўзгартириш иши намойишчилар учун қийин кўринади, охир оқибат, уларни умидсизлик ва лоқайдликка олиб боради.

Ҳозир бу ўйин янги сценарий бўйича қайта бошланди. Яъни, анави мудофаа вазири Аҳмад Қойид Солиҳ 102-моддани фаоллаштириш таклифини киритди. Бу эса, шахсларни ўзгартириш билан тузум эмас, ҳукумат шуғулланишини англатади. Намойишга қарши фитна, мана шу ерда яширинган. Чунки энди намойишчилар талаби бутун режимни арконлари билан ўзгартиришга эмас, балки ундаги шахсларни ўзгартиришга қаратилади. Жазоирда ҳам, худди Тунисда ва Мисрда ўйналган сценарий қўйилмоқда, чунки Ибн Али кетди, Сабсий келди, Муборак кетди, Сисий келди. Мана сизга фитна ва тил бириктирув. Бу фитна Ғарб қўлида, уни маҳкам тутиб, узоқдан бошқариб турибди. Унинг ягона мақсади Исломни ҳокимиятга яқинлаштирмаслик.

Албатта, бундай тил бириктирувни йўқ қилиш керак. Йўқ қилиш учун эса, исломий оқим исломий лойиҳани табанний қилмоғи ва барча унинг атрофига жипсланмоғи керак. Ушбу лойиҳа коррупцион республикачилик бошқарувини вайрон қилиб, унинг харобалари узра одамларни Аллоҳнинг шариати билан бошқарадиган ва Исломни бутун оламга етказадиган Ислом давлатини барпо этишдан иборат лойиҳадир.

Ўзгартириш устида фаолият қилаётганлар Ислом давлатини барпо қилишдан иборат буюк исломий лойиҳа билан, иқтисодий, ижтимоий ва хизмат кўрсатишларга оид дастур ўртасини ажратиб олишлари керак. Бу дастурни илмоний партиялар ҳамда Бино Ватаний ва Ҳамас каби исломий ҳаракат ва партиялар таклиф қилади. Бу партиялар дастури бир-бирига ўхшайди, умуман фарқни кўрмайсиз, барчаси арзимас дастурлар бўлиб, битта манбадан чиққан. Масалан, Ҳамас дастурини олинг, унда бундай сўзлар келган: «Биз Жазоири ҳазро уюшмаларидан биримиз ва шиоримиз барча ватандош иттифоқчилар шиоридир. Мақсадимиз, барча башариятга ҳуррият улашиш ва 1954 йилги дастурга мувофиқ миллий Жазоир давлатини барпо қилиш». Хўш, бундай дастурни исломий, деб бўладими?! Исломий оқим бўлгандан кейин унинг 1954 йилги дастур билан нима алоқаси бор?! Ҳеч шубҳа йўқки, бу каби дастур Ислом душманларини хурсанд қилмай қолмайди, мусулмонларга эса, йўқотиш ва омадсизликдан бошқа нарса келтирмайди.

Мудом лойиҳа матнида Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати асосида, яъни Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш қайд этилмабдими, демак, у ҳақиқий ўзгариш олиб келмайди. Энди, бу каби исломий ҳаракатлардан «илмонийлар билан келишиш керак», деган сўзларни эшитаётганимизга келсак, الطامة الكبرى энг катта бало, мана шу.

Ахир, Ислом душманлари бўлган динсиз илмонийлар билан қандай келишиш мумкин?! Имон билан куфр ўртасини, ҳақ билан ботил ўртасини мувофиқлаштириб бўладими?! Илмонийлар Исломни қаттиқ ёмон кўришади, улар билан ҳаргиз келишиб бўлмайди. Чунки улар билан келишиш фақат бир маънони, яъни, имон ва Исломимиздан воз кечиб, уларнинг машъум илмонийлигини қабул қилишимизни англатади.

Биз бугун Жазоирда бўлаётган халқ ҳаракатлари қўлида аниқ исломий лойиҳаси бор исломий ҳаракатга айланади, деган умиддамиз. Бу ҳақиқий Исломий давлат, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо қилиш лойиҳасидир. Агар шундай ўзгариш бўлмас экан, ишлар боягидек қолаверади, илмонийларга ҳавас қилганлар илмонийликни танлаганларидан минг пушаймон бўладилар. Ҳаракат ва қўзғолон баҳоси бир нарсага боғлиқ, у ҳам бўлса, Халифалик давлатини барпо этиш лойиҳасидир. Зотан, бирдан-бир буюк раббоний лойиҳа ҳам мана шудир.

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here