Ҳизб ут-Таҳрир – Белгия фикрий-сиёсий семинар ўтказди

564
0

Ҳизб ут-Таҳрир Белгия фикрий-сиёсий семинар ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир – Белгия ҳижрий 1440 йил 1 шаъбон, милодий 2019 йил 7 апрел якшанба куни Белгиянинг Лиги шаҳрида «Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат» номли фикрий сиёсий семинар ўтказди. Ушбу семинар Халифалик давлати ағдарилишининг 97 йиллиги муносабати билан Ҳизб ут-Таҳрир томонидан олиб борилаётган халқаро тадбирлар доирасида ўтказилди. Маълумки, Ҳизбнинг айни халқаро тадбирларидан мустамлакачи кофирнинг Росулуллоҳ ﷺ барпо этган давлатни қулатишдаги ролини мусулмонларга эслатиш, бу давлатнинг қулаши ортидан мусулмонларнинг заифлик, бўлиниш ва низолардан боши чиқмай қолганини таъкидлаш ҳамда унинг қулаши сабабли ушбу давлатни қайта барпо этишга уларнинг ғайратини қўзғаш мақсад қилинди.

Бошдан охиригача азиз меҳмонлар билан тўлган залдаги йиғин Қуръони Карим оятларини тиловат қилиш билан бошланди. Кейин устоз Муҳаммад Ёсин «Инсониятнинг ваҳига бўлган эҳтиёжи» номли маъруза тақдим этди. Маърузада мана шундай ваҳига имон келтирган Умматнинг қандай қилиб бутун башариятга етакчилик қила олиши, уни ҳақиқий уйғонишга етказиш масъулиятини ўз зиммасига олганлиги айтилган. Иккинчи маърузани семинарнинг Туркиядан ташриф буюрган меҳмони шайх Абдуллоҳ Имом Ўғли тақдим этди. Шайх ўз маърузасида Ислом Уммати ўзининг инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат даражасига қайтиши учун мустамлака ботқоғидан қандай қутула олишини баён қилди. Сўнг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлашнинг нақадар муҳимлигини, мусулмонларнинг ушбу тақдирий масалаларини ҳал этиш йўли Умматнинг қайта ривожланиб, ўзининг юксак даражасига чиқиш ва шаънини қайта тиклашдан иборат эканини ёритиб берди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шайх Абдуллоҳ ўз нутқи ниҳоясида, Халифалик ва халифалар тарихидан кўплаб мисоллар келтириб ўтди.

Роя газетасининг 2019 йил 11 апрел чоршанба кунги 230-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here