Қирғизистон жазони ўташ маҳкамалари бўйича Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёр

637
0

Қирғизистон жазони ўташ маҳкамалари бўйича Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Қирғизистон мамлакат жазони ўташ хизмати (МЖЎХ) экстремизмга қарши Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақида “Азаттык” радиоси давлат матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.

Қирғизистон МЖЎХ раиси бошчилигидаги делегация Хитой хавфизлик вазирлигининг махсус делегацияси билан учрашди. Учрашув чоғида, диний экстремизмни олдини олишда бирга ҳамкорлик қилиш масаласи кўриб чиқилди. Улар Хитойнинг Шарқий Туркистонда атайин мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерларида олиб борилаётган тадқиқотларига қизиқишди.

Хитой хавфсизлик хизмати Шарқий Туркистонда Ислом ва мусулмонларга қарши қандай кураш олиб борганини дунё, айниқса Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари жуда яхши билишади. Улар бир миллиондан ортиқ мусулмонларни Қурон ва намоз ўқишгани учун, ҳатто дуо қилишгани учун лагерларига қамаб, ҳаром таомлар истеъмол қилишга мажбурлашмоқда ва улардан Ислом динидан қайтишларини талаб қилишмоқда. Маҳбуслар ичида бир неча ўн минглаган Қирғиз ва Қозоқ миллатига мансуб мусулмонлар ҳам бор экани расман тасдиқланган. Қирғиз миллатига мансуб таъйин ёки бетаъйин йўллар билан лагерга олиб кетилгани гумон қилинган маҳбуслар ҳақида Қирғизистон ҳукумати ҳатто хабар топа олмади! Хитой эса, Қирғиз ҳукуматининг ноталарига жавоб ҳам беришни лозим топмади!

Қирғиз халқи “Хитой босқинчилигига қаршимиз” номи остида кенг кўламда акциялар ўтказди. Акцияда Қирғиз миллати ўзидаги диний туйғуларидан келиб чиққан фикрий фидоийлигини намоён қилиб, дунё ҳамжамиятини ўзига ва Хитой зулмига қарши ҳаракат қилишга мажбурлай олди! Қирғиз ҳукуматини ҳам Хитой билан имзоланган бир қатор хиёнаткорона шартномаларини ижро қилишдан вақтинча бўлса ҳам тўхтата олди!

Вақт ўтиши билан аввалги яралар ёдимиздан кўтарилиб, Хитой томонидан кутилаётган моддий, руҳий ва маънавий хавф хатарларга қарши халқ ва уммат нафрати сўна бошлади! Мелис Турганбаев бошчилигидаги ЖБХ етакчилари Хитойнинг даҳрий (динсиз) делегацияси билан, Қирғизистон мусулмонлари ва улар эътиқод қилган Ислом динига қарши курашиш ҳақида маслаҳатлаша бошлади!  Улар “экстремизм” деб атаб олган куфр атамаси аслида умум Ислом динини англатади. Чунки биз Хитойнинг очиқ ва бутунича Ислом дини қадриятларига қарши кураш олиб бораётганига аниқ гувоҳ бўлиб боряпмиз. Буни ҳатто оламий куфр бошқарув ташкилотлари ҳам эътироф этиб, Хитойдан бу зулмларга барҳам беришини расман талаб қилишди.

Хитойнинг махсус лагерларда Ислом динига барҳам бериш лоиҳаси халқаро бошқарув сиёсати томонидан қизғин муҳокама қилиняпти. Яъни бу услуб Исломий мабдаий ривожланишнинг олдини олиш учун қанчалик манфаатли услуб эканлиги муҳокама қилиняпти. Масалан Россия ҳам Хитойнинг бу ваҳший услубидан андоза олиб,  ноқонуний мигрантлар учун ўрмонларда бир қанча мажбурий меҳнат лагерлари қурди. Улардан бир қанчасини аксари мусулмонлардан иборат ишчи мигрантлар билан тўлдириб ишга солиб юборди. Қирғизистон ҳам уларнинг ортидан изма-из юриб, юқоридаги учрашувларни уюштира бошлади! Бу ҳақида Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لَتَتْبَعُنَّ سَنَنَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ شِبْرًا شِبْرًا وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ حَتَّى لَوْ دَخَلُوا جُحْرَ ضَبٍّ تَبِعْتُمُوهُمْ

 “сизлар ўзларингиздан аввалги кишиларга қаричма-қарич эргашасизлар, ҳатто улардан бири калтакессакниг инига кирса, сизлар ҳам албатта кирасизлар”.

Биз мусулмонлар яна Хитой босқинчилиги, зулмларига бепарво бўлиб, унга қарши курашни деярли тўхтатиб қўйдик. Халқаро ҳамжамиятларга ишониб, исломий жамоий нафратни сўндирдик. Исломий жамоий руҳ заифлашгач, куфр олами энди Хитойнинг Исломга қарши даҳрийларча зулм билан курашиш лоиҳасига қизиқа бошлади. Куфр олами Исломга қарши курашда демократия асослари, қадрият ва тамоилларидан ўзларига ниқоб сифатида фойдаланиб келишади. Лекин мафкураси тўла инқирозга учраб, дунё халқларини алдай олмайдиган даражада зайифлашиб қолгач, улар Хитой сингари очиқ зулмларга тўла шахсиятларини намоён қилишади. Сурияга қарши ташланиб, уни вайрон қилганида ва тинч аҳолисини оммавий қирғин қилишганларида бунга биз гувоҳи бўлдик!

Демак биз мусулмонлар, куфр зулмини бартараф этишда иккинчи томондаги куфрга кўз тикиб, ундан нажот ва нусрат кутишимиз тўғри эмас! Ўзларини мусулмон санаган Қирғизистон ҳукуматининг вакилларига ҳам, халқ ва уммат номидан ўз дунёқарашимиз ва умумий манфаатларимиздан туриб, ҳар бир ишга алоҳида доимий сергаклик билан жамоий муносабат билдиришимиз зарур! Акс ҳолда Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлиш билан бир қаторда, Хитой сингари даҳрийларга юртимизнинг ички ишларига аралашишлари учун кенг шароитлар яратиб бераётган етакчиларга шерик бўлиб қоламиз (Аллоҳ сақласин). Оқибатда давлат ва халқ сифатида Хитойга ёки яна бошқа мустамлакачиларга қуллигимиз зиёда бўлиб бораверади. Шунинг учун “Хитой босқинчилигига қаршимиз” акциясини муддатсиз ва давомли олиб борайлик. Хитой босқинчилиги учун шароит яратиб бермоқчи бўлаётган хоин етакчиларга қарши муҳит пайдо қилиб, уларнинг қабиҳ мақсадларига тўсиқ қўяйлик. Чунки улар арзимас дунё матоҳлари учун ўз халқи, мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларини сотиб юборишмоқчи!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here