Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир

674
0

Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир

Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси Устоз Холид Саид қаламига мансуб

Уммат ўзининг кенг жуғрофий майдонида тарқоқ бўлиб ҳалокат ёқасида яшамоқда… Уни ҳар тарафдан ғам-ташвиш, бахтсизлик қамраб олган… Қутурган итлар унинг танасида бирор соғ жой қолдирмади… Мана шундай бир вазиятда биз ер ости йўли охирида кўринаётган ёруғликка барчанинг диққатини қаратишни истадик, ғоя сари элтувчи йўлни ёритиб бериш учун машъала ёқдик ва «Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир» шиорини кўтариб чиқдик. Барчамиз Аллоҳнинг

إِنْ يَنْصُرْكُمُ اللهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ

«Агар Аллоҳ сизларга нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлолмас» [Оли Имрон 160]

деган каломига чуқур ишончдамиз.

Нусрат китобининг саҳифалари адо бўлмайди, ҳикоялари тўхтамайди. Унинг ҳар бир ҳарф ва сўзлари имон, Аллоҳга ишончу чиройли таваккулда бўлиш, аҳд-вафо, ёрқин эътиқод, ҳозирлик, саботдан иборат. Ана, Иброҳим халилуллоҳ алайҳиссаломни қаранг,

حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

«Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя, у энг яхши ишончли таячдир» [Оли Имрон 160]

деган калом ҳали тилига чиқишдан олдин юрагида уриб турди, тилига чиққанда эса, олов ўз Холиқининг амрига итоат қилиб, салқин бўлди (уни куйдирмади)…

قُلْنَا يَانَارُ كُونِي بَرْدًا وَسَلاَمًا عَلَى إِبْرَاهِيمَ

«Биз – эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!, дедик» [Анбиё 69]

Нуҳ ﷺнинг дуосини қаранг, у Парвардигорига

أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ

«Мен (кофир қавмимдан) мағлубман, Ўзинг менга нусрат-ёрдам бер» [Қамар 10]

дея дуо қилди. Шунда еру осмон суви кофирларни ғарқ қилиш учун тақдир қилинган иш устида учрашди. Натижада, Нуҳ ўз қавми билан биргаликда тахтаю михдан қиланган кемада нажот топди.

بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا

«(Кема)нинг туриши ҳам, юриши ҳам Аллоҳ номи билан бўлур» [Ҳуд 41]

Мусо алайҳиссалом Фиръавн билан олиб борган кураш, биз билан бугунги ҳукмдорлар ўртасида кечаётган курашга ўхшаб кетади. Қуръони Каримда бу кураш ҳақида кўп сураларда сўз юритилади. Зеро, бу сураларда биз учун дарс ва ибратлар бор ҳамда улар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломи билан ўз ифодасини топади:

وَنُرِيدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى الَّذِينَ اسْتُضْعِفُوا فِي الْأَرْضِ وَنَجْعَلَهُمْ أَئِمَّةً وَنَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِينَ﴾

«Биз ер юзида хорланган кишиларга марҳамат қилишни, уларни (хор-бечораликдан чиқариб) барчага пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз»  [Қасос 5]

Ҳеч қачон унутмаслигимиз керак бўлган ҳақиқат шуки, биз Аллоҳнинг ушбу энг шарафли, энг покдомон ва энг яхши анбиёлари олтин занжирининг сўнгги халқаси бўлган ва уларга имон келтириб, гўзал суратда эргашган Ислом Умматимиз.

إِنَّ أَوْلَى النَّاسِ بِإِبْرَاهِيمَ لَلَّذِينَ اتَّبَعُوهُ وَهَٰذَا النَّبِيُّ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاللَّهُ وَلِيُّ الْمُؤْمِنِينَ

«Одамларнинг Иброҳимга энг яқини, унинг йўлига эргашган зотлардир ва ушбу Набий (Муҳаммад алайҳис-салом) ва мўминлардир, Аллоҳ мўминларнинг дўстидир» [Оли Имрон 68]

قَدْ كَانَتْ لَكُمْ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ فِي إِبْرَاهِيمَ وَالَّذِينَ مَعَهُ

«Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир» [Мумтаҳина 4]

Аллоҳнинг тақволи қулларига нусрат бериши қиёматгача қонун бўлиб қолади:

وَلَن تَجِدَ لِسُنَّةِ اللَّهِ تَبْدِيلاً

«Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз» [Аҳзоб 62]

Аллоҳнинг Ўз мўмин қулларига нусрат бериш ва ғолиб қилиш ҳақидаги ваъдаси қиёмат кунига қадар мавжуддир:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمْ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا يَعْبُدُونَنِي لاَ يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир» [Нур 55]

وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир, Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас, бироқ кўп одамлар билмаслар»[Рум 6]

Бугунги кунда бутун дунёдаги аҳвол ва башарият бошига тушаётган зулму ситамлар Исломсиз ечилмайди. Ислом Умматни уйғотиб, башариятни қутқаришда ўз ролини мабда сифатида адо эта олиши учун албатта давлат керак. Чунки давлат Исломни татбиқ ўрнига қўяди. Кўриб турибмизки, бутун дунёда зулм кенг ёйилди… Қашшоқлик ва очарчилик бутун бир жамиятларни деярли нобуд қилди… Ғарбнинг ифлос цивилизацияси ва жинояткор тузуми ахлоқсизлик, оилавий қадриятларнинг емирилиши, аёлга бир матодек қараш, очкўзлик, тамагирлик, моддий ҳавасга берилиш каби иллатларни кучайтирди… Бир вақтнинг ўзида, жуда кўп шаръий нусуслар борки, улар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқаришга буюрмоқда, бизга Уммат сифатида бирлашишни, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқарувчи битта халифага байъат қилишни фарз қилмоқда.

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»[Нисо 65]

وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ

«Улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритинг» [Моида 49]

وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ

«Ким Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан ҳукм юритмас экан, бас, ана ўшалар кофирлардир»[Моида 44]

Умар розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Набий ﷺнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»

«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». (Имом Муслим ривояти).

Демак, буларнинг барчасидан шуни тушуняпмизки, Халифалик ҳам, уни барпо этишга ҳаракат қилиш ҳам шаръий фарз ва инсоний заруратдир. Бугун мусулмонларга Росулуллоҳ ﷺ байроқларини баланд кўтариш, омонатларини адо этиш ҳамда ўзларининг ва бутун оламнинг олдидаги рисолаларини камолига етказиш буюрилган.

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ

«Инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз» [Оли Имрон 110]

وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ

«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун ўрта (адолатли) Уммат қилдик» [Бақара 143]

Куни кеча биз шахдам қадамлар билан замонни ортда қолдирар, ҳаммани лол этар эдик. Давлатимиз бор эди, давлатимизнинг амирлари бўлганди. Улардан бири самога қараб, «истаганингча ёмғир ёғдир, чунки тўлайдиган хирожинг менга (яъни, байтулмолга) келади», деса, яна бири «мусулмонлар юртида бир қуш оч қолибди, деган гап бўлмасин», дея адирларга дон сепишни буюрарди. Яна бир амиримиздан Голландия ёрдам сўраганда, унинг душманлигига қарамасдан, молиявий ёрдам кўрсатганди, Ирландия очликдан ёрдам сўраганда, золим Британия хоҳламаслигига қарамасдан, озиқ-овқат билан ёрдам тақдим этганди. Давлатимиз амири Умар Форуқ юрт ишларини шу даражада қаттиқ ғамхўрлик билан бошқарардики, ҳатто мусулмонларнинг кўчаларида юрувчи хачирнинг қоқилишидан, бу ҳақда Аллоҳнинг ҳузурида жавобгар бўлиб қолишдан қўрқар эди. Ислом давлатига дунёнинг турли бурчагидан илм толиблари келиб, унинг соф илмий манбаларидан, тугамас цивилизациясидан баҳра олардилар. Бирорта ҳам золим Исломий давлат фуқаросидан бирортасига – хоҳ мусулмон фуқаро, хоҳ ғайримусулмон фуқаро бўлсин – зулм қилишга журъат қилолмасди. Давлатимиз қозиси шу даражада адолатли ва ҳақли ҳукм чиқарар эдики, ҳатто халифа маҳкамага торилиши керак бўлса уни маҳкамага тортар эди. Одамларнинг жинси, ранги, обрўси ёки динига қараб ажратилмасди. Бирор юртни фатҳ қилиб кирсак, адашганлар ва адаштирувчилар сифатида эмас, балки ҳидоят топган ва ҳидоятга етаклайдиган кишилар сифатида кириб, инсонларни зулматли ақидаларидан нурли Исломга чиқарар эдик, ерларини талашмасдик, номусларини топтамасдик… Агар Исломга кирсалар диндош биродаримизга айланишарди. Агар Исломга кирмасалар зиммий сифатида қолишар, уларга зиён-заҳмат етмаслик бизнинг зиммамизга тушар эди, уларни мудофаа қилиш бизга фарз бўларди. Давлатимизда аёллар эркак кишиларнинг опа-синглиси, она, қиз ва завжаси ҳисобланган… Бири қозия, бири муаллима, яна бири муҳандиса, бошқаси муфаккир, сиёсатчи, даъватни етказувчи, мужоҳида бўлган.

Эй мусулмонлар!

Душманларингиз сизнинг олдингизда заиф эканликларини англашяпти. Ўз цивилизацияларининг инсониятни бахтсизлик ва азоб-уқубатдан қутқара олмасилигини тушунишяпти. Исломдан қўрқишяпти, қайта бирлашишимиздан хавфсирашяпти. Шунинг учун ҳам юз йилча аввал худди шу кунларда бизни бўлиб, парчалаб ташлашгандан кейин қайта жамланишимизга йўл қўймаслик учун бор имкониятларини сарфлашяпти. Буни биз қутуриб ҳужум қилишаётганидан, «терроризм» дастаги остида сохта урушлар келтириб чиқаришганидан, ҳукмдорларингиздан малайлар сифатида фойдаланишаётганидан англаб турибмиз. Бас, шундай экан, Аллоҳ арқонини маҳкам тутинг, улардан асло қўрқманг, Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасига инонинг. Чунки, сизни ва барча мавжудотларни яратган Зот Росулуллоҳ ﷺга ва ул зот билан бирга бўлганларга аввалда нусрат берганидек сизга ҳам нусрат беришга қодирдир. Биз Халифалик қулатилишини хотирлар эканмиз, сизни биргаликда ушбу буюк фарзни адо этишга, исломий ҳаётни қайта барпо этишга даъват қиляпмиз. Шу орқали Росулуллоҳ ﷺнинг

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея қилган башоратларини рўёбга чиқаришга чақиряпмиз. Ушбу давлат Роббингиз Китоби ва Пайғамбарингиз суннатини татбиқ қилиб, бечораларга ёрдам беради, дардингизга малҳам бўлиб, тарқоқлигингизни бирлаштиради, кексаларингизга раҳим қилиб, кичикларингизга ғамхўр бўлади, номусларингизни асраб, молларингизни омонат сақлайди, душманингизни қайтариб, юртларингизни озод этади, арабмисиз, ажаммисиз, оқ танли ё қора танли ёки қизил танлимисиз буни ажратмайди, тинчлигингиз ҳам, урушингиз ҳам бир бўлади, орангиздаги обрўга эга бўлмаган кишининг омонлиги ҳам нуфузли ҳисобланади.

وَعْدَ اللَّهِ لَا يُخْلِفُ اللَّهُ وَعْدَهُ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ

«(Бу) Аллоҳнинг ваъдасидир, Аллоҳ Ўз ваъдасига хилоф қилмас, бироқ кўп одамлар (буни) билмайдилар»  [Рум 6]

Роя газетасининг 2019 йил 3 апрел чоршанба кунги 228-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here