Эй мусулмон қўшинлар, қачонгача кўз ўнгингизда Исломга қарши уришадилар?!

0
686

Эй мусулмон қўшинлар, қачонгача кўз ўнгингизда Исломга қарши уришадилар?!

Эй мусулмон қўшинлар: Орангизда тўғри йўл топган киши йўқми? Қачонгача кўз ўнгингизда Исломга қарши уришадилар? Мустамлакачи кофирларга ўз юртларингизни топшириб қўясизми, наҳотки томирингизда қон қайнамаса? Ғарб юртларингизни эгаллаб олиб, хоҳлаган ишини қилса-ю, наҳот уларга қарши бирор марта ҳам қуролингиздан ўқ узмасангиз?

Эй аскарлар, сизлар Ислом ва мусулмонларнинг ишончли қўриқчиси бўлган буюк кишилар фарзандларисиз. Аждодларингизнинг асосий масаласи Ислом эди ва Ислом давлати уларнинг давлати бўлган эди. Улар Аллоҳга ёрдам беришган эди, Аллоҳ ҳам уларга ёрдам берди ва улар ўз ваъдаларида садоқат ила турдилар.

Эй мусулмон қўшинлар: Ҳизб ут-Таҳрир сизларни олий ҳимматли бўлишга, қатъият билан иш тутишга ва Аллоҳ йўлида саф тортишга чақиради. Душманларингиз устингизга тиклаб қўйган анави ҳокимлар ҳақида бир ўйлаб кўринг, улар юртларингизни бошқарар экан, энг жирканч жиноятларга қўл урмоқдалар. Улар билан бирга Аллоҳнинг азобига йўлиқишдан олдин уларни тийиб қўйинг ва ўзгартиринг. Чунки мусибат нафақат золимларнинг зулми, балки зулмга сукут қилиш туфайли ҳам содир бўлади.

وَاتَّقُوا فِتْنَةً لاَ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

«Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 25]

Росулуллоҳ ﷺ айтади:

«إِنَّ النَّاسَ إِذَا رَأَوْا الظَّالِمَ فَلَمْ يَأْخُذُوا عَلَى يَدَيْهِ أَوْشَكَ أَنْ يَعُمَّهُمْ اللَّهُ بِعِقَابٍ مِنْهُ»

«Агар инсонлар золимни кўриб, уни тийиб қўймасалар Аллоҳ уларни барчасини азоблаши мумкин». Термизий Абу Бакр Сиддиқдан ривоят қилган.

Эй мусулмонлар, эй мусулмон қўшинлар Аллоҳга қайтинг, динингизга ёрдам беринг ва Пайғамбаримиз байроғини кўтаринг. Ҳизб ут-Таҳрир сиздан ёрдам сўрамоқда, унга ёрдам беринг. Золим бошқарувни ва золимларни улоқтиринг, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини, Ислом ва мусулмонлар давлатини тикланг. Аллоҳнинг изни билан сиз бу ишга қодирсиз. Агар қуролларингиз билан ушбу ҳокимлар ўтирган тахтларни қўриқлашдан бош тортсангиз, улар синади ва парчаланади. Шунингдек Аллоҳ, Росули ва мўминлар лаънатига дучор бўлган бу ҳокимлар қулайди.

إِنَّ فِي هَذَا لَبَلاَغاً لِقَوْمٍ عَابِدِينَ

«Албатта мана шу (Қуръонда) ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бордир» [Анбиё 26]

Эй Ислом Уммати, душманингизни танийдиган ва уларга душмандек муносабат билдирадиган вақт келди. Эй мусулмон юртларидаги қўшин етакчилари, қувват аҳлидаги холис қўмондонлар, мусулмонларни малайлар туғёнидан озод қилинг. Ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва сақофий мустамлакадан юртни озод қилиш орқали бу малайларнинг кофир хўжайинлари нуфузига барҳам беринг. Ҳизб ут-Таҳрир сизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бошқарувида исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ўзи билан бирга амал қилишга чақиради. Ҳа, Аллоҳнинг изни билан ўша бошқарув даври келди. Албатта, Аллоҳ ўз динига ёрдам берувчи ва холис бандаларини ғолиб қилувчи зотдир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Эй мусулмонлар, сизнинг катта мусибатингиз фикр юритмайдиган ҳамда кар, кўр ва соқов бўлган ҳокимлар сизни бошқараётганидадир. Одамлар ичида ушбу ҳокимлар билан яхши муносабатда бўладиганлар топилиши яна бир мусибатдир.

فَاسْتَخَفَّ قَوْمَهُ فَأَطَاعُوهُ

«Бас, у ўз қавмини тезлатган эди, улар унга итоат этдилар» [Зухруф 54]

Эй мусулмонлар, ушбу ҳокимлар сизни менсимай, ҳалокатга отмоқда. Агар уларга итоат қилсангиз Пайғамбаримизнинг ушбу қавлига лойиқ бўласизлар:

«إِنَّهُ سَتَكُونُ بَعْدِي أُمَرَاءُ مَنْ صَدَّقَهُمْ بِكَذِبِهِمْ وَأَعَانَهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ فَلَيْسَ مِنِّي وَلَسْتُ مِنْهُ وَلَيْسَ بِوَارِدٍ عَلَيَّ الْحَوْضَ وَمَنْ لَمْ يُصَدِّقْهُمْ بِكَذِبِهِمْ وَلَمْ يُعِنْهُمْ عَلَى ظُلْمِهِمْ فَهُوَ مِنِّي وَأَنَا مِنْهُ وَهُوَ وَارِدٌ عَلَيَّ الْحَوْضَ»

«Мендан кейин амирлар бўлади, кимки уларнинг ёлғонларини тасдиқлаб, зулмига ёрдам берса, мендан эмас ва мен улардан эмасман. У хавзимдан  ичмайди. Кимки уларнинг ёлғонига ишонмаса ва зулмига ёрдам бермаса, у мендан ва мен ҳам унданман. Бундай киши менинг хавзимдан  ичади». Насоий Каъб ибн Ужрадан чиқарган.

Роя газетасининг 2019 йил 3 апрел чоршанба кунги 228-сонидан

NO COMMENTS