ЕОИИ давлатларига доллардан воз кечиш тавсия қилинди

758
0

ЕОИИ давлатларига доллардан воз кечиш тавсия қилинди

 Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларига ўзаро ҳисоблар миллий валютада амалга ошириш ва доллардан воз кечиш тавсия этилди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар қилмоқда.

 Бу фикрларни Қозоғистон пойтахтида ўтказилган халқаро конференцияда Россия ТИВнинг статс-котиби-ўринбосари Григорий Карасин билдирди.

 “Биз долларга боғлиқликдан кетишни АҚШ иқтисодий сиёсатининг башорат қилиш имконияти пасайиб кетиши ва дунё валюта эмитенти ўз позициясини суиистеъмол қилишга объектив жавоб сифатида қараймиз”, – деб таъкидлади Россия ТИВ вакили.

 Карасиннинг сўзларига қараганда, миллий валюталарда ҳисоб-китоб амалиёти кенгайиши Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўлов тизимларини ташқи салбий таъсирлардан ҳимоя қилади.

 Бундан ташқари, замонавий молиявий технологияларни қўллаган ҳолда янги ЕОИИ тўлов инфраструктурасини шакллантиришга ёрдам беради.

 Карасин ўз нутқида, Беларус Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб қабул қилинса ЕОИИ аъзо давлатларининг манфаатларини ҳимоя қилишга самарали ёрдам бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here