Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласини муҳокама қилади

886
0

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласини муҳокама қилади

 2019 йил 8 апрел куни Пекин шаҳрида Афғонистон масаласидаги навбатдаги Ўзбекистон-Хитой маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, тадбирда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ден Сисзюн иштирок этади.

 Аввалроқ, 2019 йил 31 март куни президент ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Афғонистонга ташриф буюргани ҳақида хабар қилинган эди.

 Ўзбекистон делегацияси Афғонистон республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

 Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Афғонистондаги ҳолат юзасидан ҳам фикр алмашилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here