Қирғизистон Чеченистон муфтийлари экстремизмга қарши курашга келишиб олишди

752
0

Қирғизистон Чеченистон муфтийлари экстремизмга қарши курашга келишиб олишди

Қирғизистон муфтийси Максатбек Токтомушев Чеченистон муфтийси Салах Межиев билан Грознийда учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон дин бошқармаси матбуот бўлими хабар қилди.

Мазкур учрашув Москвада бўлиб ўтган “Ислом тинчлик ва меҳрибонлик дини” номли конференциядан кейин Грознийда уюштирилди. Токтомишев Қирғизистон диний бошқармаси “экстремизм ва терроризм”ни олдини олиш ҳамда мўътадил (миллий) Исломни кенг ёйиш бўйича ҳар қандай ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Путиннинг Қирғизистонга сўнги расмий ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатлар ичида диний ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги банди ҳам бор эди. Лекин диний ҳамкорлик ёки мамлакатдаги диний бошқарув ўша давлат сиёсатига ҳамоҳанг боришга маҳкум! Россия Қирғизистон сиёсатини ўз таъсири остига олиб боряпти. Демак, у ердаги диний муҳитни ҳам ўзига тобе сиёсатга хизмат қилишга мажбурлайди!

Лекин Қирғизистон муфтиётини чеченистон билан ҳамкорликка мажбурлаш ортида қандай ўзгаришлар ётиши мумкин? Наҳотки Россия Қирғизтонда ҳам, Қодиров сингари динни ниқоб қилиб олган диктаторлик режимини ўрнатишга ҳаракат қилаётган бўлса……

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here