Путиннинг Қирғизистонга ташрифи ортидан Ўрта Осиёнинг гиосиёсий муҳити халқаро сиёсатда ўзгариши кутилмоқда

809
0

Путиннинг Қирғизистонга ташрифи ортидан Ўрта Осиёнинг гиосиёсий муҳити халқаро сиёсатда ўзгариши кутилмоқда

АҚШ Афғонистонни тарк этиш мақсадида Толибон билан тинчлик музокараларини олиб боришга интиляпти. Ўзбекистон ҳам, АҚШнинг мақсадини қўллаш асосида Толибон вакиллари билан бир неча учрашувлар уюштирди. Бунинг эвазига у АҚШ, халқаро банк ва Ғарбдаги етакчи кучлар томонидан инвестициявий, молиявий ва иқтисодий қўлловларга эришиб боряпти.

Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсати ва бошқа алоқаларини Россиянинг рухсатисиз ёки иштирокисиз, ҳатто маслаҳатисиз ўз билганидек ўзгартириб, кенг кўламда ривожлантириб бораётгани Россиянинг унга нисбатан қарашларини ҳар томонлама кескинлашиб боришига сабаб бўляпти.

Россия Қирғизистонни минтақада ўзи учун стротегик мамлакат қилиб шакллантириб боряпти. Тўғри, Қирғизистонда Россиянинг асосан Хитой, АҚШ ва Афғонистонга қарши стротегик манфаати ётади. Лекин у Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга нисбатан муносабатларида ҳам, Қирғизистонни ўз манфаатлари йўлида йўналтиришга ҳаракат қилади. Буларнинг ҳаммаси умумий сиёсий бир ҳалқа занжирларидан иборат бўлиб, асосан АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши ортидан у минтақага таъсир кўрсатишга интилаётган Россиянинг стротегик манфаатига алоқадордир.  

Қирғизистон ҳукумати Россия билан бирга эканидан завқланиб, ўз мамлакати манфаатидан келиб чиқиб эмас, балки шунчаки Россиянинг босимидан қутилиш учун ўзаро ҳужжатларга имзо чекди. Қирғизистоннинг бу стротегияси унинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан алоқаларини кескинлашишига олиб боради. Чунки улар Россия билан иқтисодий ва бошқа алоқалари ривожланмай, бир жойда туриб қолгани сабабли, халқаро майдондаги бошқа йирик давлатлар билан ҳам алоқа кўламини ривожлантириб боришяпти. Россия улардан ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзи билан ҳамкор бўлиб туришни талаб қиляпти. Лекин Россиянинг ички ва ташқи сиёсатидаги инқирози, фақат ўзининг инқирози бўлиб, бошқа давлатларга алоқаси бўлиши тўғри эмас.

Афсуски Қирғизистон Россиянинг чангалидан қутилишга ҳеч бўлмаса ҳаракат қилиб кўриш учун ҳам, ўзида қувват топа олмаяпти. Натижада яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан энди тикланиб келаётган алоқалари бузилиб, улар томондан яна бир қатор иқтисодий босимларга учраши мумкин. Бундан ташқари Россия билан Ғарб ўртасидаги кескинликлар Ўрта Осиё мамлакатларида тўқнашиб, Қирғизистон Россиянинг манфаати учун ўз манфаатларига зид ҳаракатлар қилиб, қўшни давлатлар билан алоқаларини кескинлаштириб боравериши кутилади.

Ҳозирда Қирғизистон ҳукумати орган ходимларидан, мамлакатда диний ва миллий низоларга қарши курашни жадаллаштиришни талаб қила бошлади. Ваҳолангки минтақада диний ҳам, миллий ҳам, низо келиб чиқиш хавф хатари деярли йўқ. Демак Россия минтақадаги ҳарбий аралашувини кучайтириш мақсадида, Қирғиз ҳукумати воситасида қалбаки ваҳима пайдо қилиш тактикасини хавфсизлик органларига юкламоқчи бўляпти. Ҳали Россиянинг Ўрта Осиёга нисбатан фитналарга тўла йўл харитаси тўлиқ ишга тушиб бўлгани йўқ. Афсуски Россия ўзининг бу стротегияси учун асосий ҳаракат нуқтаси қилиб Қирғизистонни белгилади. Ҳар қандай провокациялардан огоҳ бўлайлик, биродарлар!

Абдураззоқ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here