Озод этилган ҳудудлардаги намойишларда режим ағдарилиб, Ислом бошқаруви барпо этилгунга қадар қўзғолоннинг давом этиши таъкидланмоқда
Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Шимолий Идлиб яқинидаги Атма шаҳрида «Қўзғолонимиз аҳд-паймонини янгилаймиз ва режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо этиш билан унинг ўзгармас асосларини кучайтирамиз» шиори остида намойишлар бошладилар. 2011 йил 15 март ойида бошланган Шом қўзғолонининг саккиз йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу намойишлар билан бир қаторда, озод этилган бир неча ҳудудларда, шу жумладан, Идлиб, Маарратун Нўмон, Хон Шайхун, Сароқиб, Банш, Сармадо каби шаҳарларда ҳамда Саржа, Аҳсим каби икки шаҳарчада, Ҳазирон, Сфуҳан, Куфри Увайд, Фатира ва Азморин каби қишлоқларда ҳам жума намозидан сўнг халқ намойишлари бўлиб ўтди.
Намойишчилар қўзғолон албатта давом этаётганини таъкидлаб, 2011 йилдаги ҳайқириқларини такрорладилар ҳамда қўзғолон нашидаларини қайта куйладилар. Улар «Қўзғолонидан воз кечган халқ ҳурматга лойиқ эмас. Биз ё нусрат ё ўлим, дея ҳаргиз таслим бўлмайдиган халқмиз», «Саккиз йилдирки, шаҳидлар замонида давом этмоқдамиз» каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар.
Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан