Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти Шом қўзғолонининг илк шиорларини эслатиб ўтиб, фронтларни қайта очишга чақирди
Кеча жума намозидан кейин Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари фронтларни қайта очиш, ваҳшиёна бомбардимон қилинаётган шаҳар ва қишлоқларга ёрдам бериш ҳамда режимнинг озод этилган ҳудудларни бомбардимон қилишига сукут қилиб турмаслик талаби билан озод этилган ҳудудлардан бир нечтасида намойишлар уюштирдилар. Масалан, Ғарбий Ҳалабнинг Саҳара шаҳарчасида катта намойиш уюштирилиб, халқ истагини ифодаловчи шиор ва плакатлар кўтариб чиқилди. Плакатларнинг бирида жангчи гуруҳлар етакчиларига қарата «Мудом бомбардимонлардан одамларни кўчириш ва йўллар очиш мақсад қилинган бўлса, у ҳолда, сизнинг мақсадингиз нима?!», дейилди. Яна баъзи плакатларда «Туркиянинг асли ўзини ҳимоя қила олмайдиган «кузатув пунктлари»дан ҳимоя умид қилиш, ақлга сиғадими?! Турклар ва уларнинг раҳбарлари вазифаси, шартномаларни ижро этиш. Хўш, сиз жангчи гуруҳларнинг вазифангиз нима?!». Бошқа бир плакатда Ҳиврон аҳлига бундай дейилди: «Сизни жанубда хавфсиз аҳоли пунктлари билан алдаганлар, энди шимолда сизни қирғин қилишмоқда». Шимолий Идлиб яқинидаги Талли-Каромат шаҳрида ҳам жума намозидан сўнг ўтказилган намойишда, бомбардимонларнинг тўхтовсиз давом этиши жангчи гуруҳлар пешонасига шармандалик тамғаси бўлиб тушаётгани айтилди. Плакатларда Шом қўзғолонларининг илк кунларидаги шиорлар эсга олинди. Масалан: «Бу Аллоҳ учун, Аллоҳ учун. Аллоҳим, биз учун Сендан ўзга ёрдамчи йўқ», «Азизлигимизни қайта тиклаймиз» каби. Жанубий Идлиб яқинидаги Ариҳа шаҳрида жума намозидан сўнг ўтказилган намойишдаги плакатлар орқали бошқа озод этилган ерлардаги мавжуд вазиятлар ифода этилди. Шунингдек, бир плакатда режимни ағдариш мақсади билан ҳомий давлатларни рози қилиш мақсади мутлақо қоришмайдиган ва ўзаро зид мақсадлар экани айтилди. Яна бир плакатда «Ҳалок бўлганлар гўдаклари Аллоҳга Туркиядан шикоят қилмоқдалар: бу давлат бизнинг қатли ом қилинишимизга Инжирлик базаси ва кузатув пунктлари орқали шерик бўляпти, томошабинлик қиляпти», дейилди. Бошқа бир плакатда «Жариноз шаҳри ҳар лаҳза бомба остида, у нола қилиб, мард мужоҳидлардан ёрдам сўрамоқда», дейилди.
Роя газетасининг 2019 йил 13 март чоршанба кунги 225-сонидан