Жазоир Бутефликанинг бешинчи муддатга номзод бўлишига қарши қўзғалмоқда

643
0

Жазоир Бутефликанинг бешинчи муддатга номзод бўлишига қарши қўзғалмоқда

Би-Би-Си арабий сайти ҳижрий 1440 йил 26 жумодус-соний, милодий 2019 йил 3 март якшанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Жазоир президенти Абдулазиз Бутефликанинг бешинчи муддатга ўз номзодини қўйишига қарши бир неча университетлардан қўзғалган норозилик намойишлари сони янада ортди. Кучайтирилган хавфсизлик чоралари қаршисида пойтахт Жазоир университетининг юзлаб талабалари тўпланди.

Юрт Бутефликанинг бешинчи муддатга номзод бўлишини қораловчи намойишларга гувоҳ бўлмоқда. Аммо Бутефлика президентлик сайловида ўзининг номзодлик ҳужжатини ҳали расман тақдим этгани йўқ».

Роя газетаси шарҳи:

Жазоир аҳли Сурия, Миср ва «Йўқолсин бу режимлар», деяётган бошқа мусулмон юртларини кўрдилар. Шу билан бирга, улар бошларидан ҳукм юритаётган бу режимнинг нақадар йиртқич эканини ҳам жуда яхши биладилар. Чунки уни «қонли ўн йиллик»да (1991 йилдан 2001 йилга қадар давом этган фуқаролар урушида) улар ўз тажрибаларидан ўтказганлар. Бироқ бу қонли ўн йиллик ҳам, режимнинг шафқатсизлиги ҳам уларни қатъий қарор қабул қилишдан тўса олмади ҳамда қўрқув деворини ағдариб, кўчаларга чиқиб, режимга қарата «етар энди сенга», дея ҳайқиришларига халақит бера олмади.

Лекин одамларнинг ушбу қўзғалиши ҳақиқий қўзғолонга айланмоғи ва бунинг учун улар муайян фикрий сиёсий етакчиликка эргашишлари керак. Зеро, мусулмонлар учун ақида ва тузумни мужассам этган Исломдан бошқа етакчилик йўқ. Ҳа, ушбу улуғ Уммат қони ўтган ўнлаб йиллар мобайнида дарё бўлиб оқди! Бас, наҳотки бу қурбонликлар ва ҳаракатлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш томон йўналиши вақти келмаган бўлса?! Чунки бадбўй демократия ва миллийлик томон йўналувчи ҳаракат билан инсонлар устидан Набий ﷺнинг суннатлари асосида ҳукм юритувчи Халифалик томон йўналувчи ҳаракат ўртасида чексиз фарқ бор. Демократияга асосланган ҳаёт билан Ислом мафкурасига асосланган ҳаёт ўртасида чексиз фарқ мавжуд.

Роя газетасининг 2019 йил 6 март чоршанба кунги 224-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here