Хоинлик ва малайлик Форс Кўрфази ҳукмдорларининг ажралмас сифатларига айланган

727
0

Хоинлик ва малайлик Форс Кўрфази ҳукмдорларининг ажралмас сифатларига айланган

Sky News Arabia сайти ҳижрий 1440 йил 20 жумодус-соний, милодий 2019 йил 25 феврал душанба куни нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШ президентининг маслаҳатчиси ва Яқин Шарқдаги вакили Жаред Кушнер Sky News Arabiaга берган махсус интервьюсида Яқин Шарқ минтақасидаги махсус тинчлик режасининг асосий тамойилларини очиқлар экан, бу «эркинлик ва ҳурмат»дан иборатлигига диққатни қаратди.

Айни режада таъкидланган тамойиллар ҳақида Кушнер «Биз тўрт тамойил: имконият, дин ва эътиқод эркинлиги ва буларга қўшимча, бошқаларни ҳурматлашга диққатни қаратдик», деди.

Яна қўшимча қилди: «Одамлар ҳурмати кафолатланмоғи лозим, бир-бирларини ҳурмат қилишлари, ҳаётларини яхшилаш учун мавжуд имкониятдан фойдаланишлари ҳамда аждодлардан қолган низолар авлодлар келажагини ўғирламаслиги ва ниҳоят, хавфсизлик сақланиши керак».

Роя газетаси шарҳи:

Кушнернинг режаси ёки бизга тиқиштираётган муғомбирона йўли мана шу. Мақсади, бизга муқаддас заминимизни оёқ-ости қилаётган, юртимизни яҳудийлаштириб, баъзи инсонларни уй-жойсиз қилаётган, қолганларни эса, бошларига энг ёмон машаққатларни ёғдираётган яҳуд вужуди билан боғлиқ тарихий, жуғрофий ва ақидавий ҳақиқатларни унуттиришдир.

Мудом Форс Кўрфазидаги жинояткор ҳукмдорлар минтақадаги аксилинқилобларни молиялаштириш билан эркинликларни ҳам, ҳурмат-иззатни ҳам, ибодатларни ҳам Америка пичоғи билан сўяётган экан, демак, Кушнер даъво қилаётган «тинчлик» фақат бир нарсани англатади, яъни, бизнинг халқлар Америка қўрасидаги қўйлар бўлиб, бу давлат истаган вақт уларни яҳудийлар қўли билан сўяди.

Бироқ, бу Кушнер шуни билиб қўйсинки, рувайбиза ҳукмдорлар ҳарчанд унинг карвонига эргашиб, мусулмонларнинг илк қиблаларидан воз кечишган бўлса-да, шунингдек Ислом тўнини кийиб, Кушнернинг минтақадаги урушига қўшилишаётган бўлса-да, бу нарса ҳаргиз Аллоҳга зарар беролмайди, Умматни асло йўқота олмайди. Аксинча, динлари ва юртларига хиёнат қилиб, такаббур Ғарб ва яҳудийлар олдида тиз чўкаётган ҳукмдорларига қарши Умматнинг қўзғалишини янада тезлаштиради.

Роя газетасининг 2019 йил 6 март чоршанба кунги 224-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here