Ҳасинанинг қотил қароқчилари уч ойдан буён ҳибсда сақланаётган даъват етказувчининг турмуш ўртоғини ўғирлаб кетишди
Ҳизб ут-Таҳрир Бангладеш вилояти Ҳасинанинг қотил қароқчилари амалга оширган манфур жиноятни қаттиқ қоралаб чиқди. Улар ҳеч қандай жиноят қилмаган бу мўмина аёлни уч ойдан буён қамоқда сақланаётган даъватчининг турмуш ўтоғи бўлгани учунгина эрининг Даккадаги уйидан ўғирлаб кетишди. Улар даъватни кўтариб чиққан биродаримизнинг кичик укасини ҳам ўғирлаб кетишган. Уларнинг қаерда экани ҳозиргача маълум эмас. Ҳизб уларнинг дарҳол озод этилишини талаб қилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими яна шундай қўшимча қилади: Ҳасина сохтакорлик билан, мустамлакачилар ёрдамида ҳокимиятга келгач, Исломга қарши урушга тўлиқ қўшилиш орқали ўз хўжайинларидан бўлган қарзини узишга ҳаракат қилмоқда. У рошид Халифаликни барпо қилиш фаолиятига сиёсий йўллар билан қарши курашишда муваффақиятсизликка учрагач, энди, Халифаликни барпо қилиш учун фаолият олиб борувчиларнинг оила аъзоларини репрессия қилиш каби жирканч жиноятларни қўллашга ўтди. Ҳасина гумашталари ҳеч бир хижолат чекмай – мустамлакачи кофирлар каби – Умматнинг бир муслимасини нишонга олишди.
Баёнот Ҳасина ва унинг режимига қуйидагича эслатма бериш билан якунланди: Мусулмонларни қийноққа солиш орқали Исломни бостиришга ҳеч ким муваффақ бўлмаганига тарих гувоҳ. Чунки, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло имон келтирганларнинг дўстидир ва Аллоҳ гарчи мушриклар истамаса-да Ўз динига нусрат бергувчидир. Ҳасина шуни билиб қўйсинки, Ислом даъватини етказгани учунгина бир мусулмон ва унинг аҳли-оиласини репрессия қилганлар – бу қилмишлари билан – фақат охиратини қўлдан бой берадилар. Улар Умматнинг рошид Халифаликни барпо қилишга даъват қилувчи холис фарзандларига қарши содир этган жиноятларидан тийилиб, тавба қилсаларгина жаҳаннам азобидан халос бўла оладилар.
Роя газетасининг 2019 йил 6 феврал чоршанба кунги 220-сонидан