Давлатга 107 миллион сом зиён етказган собиқ соғлиқни сақлаш вазири Батиралиев устидан жиноий иш қўзғатилди

1068
0

Давлатга 107 миллион сом зиён етказган собиқ соғлиқни сақлаш вазири Батиралиев устидан жиноий иш қўзғатилди

Собиқ вазир буйрак фаолияти ишдан чиққан беморлар учун давлат томонидан қонни тозайдиган гемодиализ апаратини сотиб олишда хиёнатга қўл урганликда айбланмоқда.

Бу ҳокимият мамлакатни ва биз фуқороларни қаерга олиб боради! Президентлар, вазирлар, куч структураларининг деярли барчаси жиноятчи экани очилиб боряпти. Уларнинг ҳаммаси халқ мулкини талон тарож қилиб, “катта”лари миллиардлаган пулларни чет давлатларга олиб қочиб кетишди. Юқоридаги сингари “кичик”роқлари қўлга олинаяпти.

Тўнғич президентимиз Аскар Акаевдан буён сиёсий доира ҳам, бошқарув система ҳам, бошқарув механизми ҳам деярли ўзгармаганини эътиборга олсак, кейинги президентлар, вазирлар, депутатлар ва ҳозирги етакчи гуруҳ ҳам ўзгармаслигига иқрор бўламиз. Бакиевга ишондик, у аввалгисидан ҳам ёмонроқ чиқди, халқ мулки ва бошқа манфаатларига кўпроқ зиён етказди. Уни қувиб муваққат ҳокимият ҳомийлиги остида Роза Отунбаевани президент қилдик. Улар ўз креслоларини сақлаб қолиш мақсадида 2010 йил Ўш воқеасини уюштиришди. Фуқоролар бирдамлигини бузиб, улкан маънавий ва моддий зиён етказишди. Атамбаев гуруҳининг жиноятлари аввалги президентларникидан бир неча баробар ортиқ экани ҳозирда очилиб боряпти.

Президентларнинг ҳаммаси ўзларига қулай сиёсатчилардан бошвазир ва бошқа вазирларни танлаб олишади. Чунки президент ёки етакчи гуруҳ биргаликда айнан ана шу амалдаги вазирлар қўллари билан ўз жиноятларини амалга оширишади.

Юқоридаги собиқ соғлиқни сақлаш вазири ҳам, 107 миллион балки ундан ҳам кўпроқ моддий ва маънавий зиён келтирганида, президентнинг командаси бўлган етакчи гуруҳ у билан ҳамтавоқ бўлган, уни ортини ёпиб турган. Шунга қарамай қонунга мувофиқ, имзо чеккан одам жазога тортилади. Лекин қанчалаган инсонлар булар сотиб олиши керак бўлган матоҳларга муҳтож бўлиб турибди. Қанчалари ўлиб кетишди! Бошқалари қонларини тозалатиш учун бир неча минг сом топа олишмаяпти! Бу каби жиноятлар нафақат моддий, кўпроқ маънавий зиён олиб келади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги чет давлатлардан эмлаш воситаларини олиб, болаларимизга эмлашни қонунан мажбурий қилиб олишмоқчи. Шуларга фарзандларимиз саломатлигини ишониш мумкинми?!

Қирғизистонда бораётган бу сиёсий система, худди охири кўринмаган туннель ичида кетаётган йўловчига ўхшайди! Президентлар бир бирини қувиб ўрнини эгаллаб олишяпти, лекин бошқарув механизми таянган ақидаси ўзгаргани йўқ ва ҳатто конституцияси ҳам ўзгармади. Фақат етакчи гуруҳ ва улар сайлаб олган президентлар ўзгариб бораяпти холос. Лекин булар ҳам аввалгилар сингари нафс эгалари эканлари боис, тез орада уммат мулкига тажовуз қила бошлашяпти.

 Ҳозир мамлакат яна муаммолар гирдобига шўнғиб боряпти. Муаммодан қутилиш мақсадида, яна бош вазирни алмаштириш билан фуқороларни чалғитмоқчи бўлишяпти. Янги вазирлар, янги нафс эгалари етакчи гуруҳ билан бирга халқ мулкини талаш учун ўзлари ишонган одамларини ҳукуматга олиб келишади. Яна ҳаммаси янгидан бошланиб аввалги жойига қайтиб келаверади!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here