Қатар вакили Рим Папасидан мадад сўради
Қатар инсон ҳуқуқлари миллий Қумитасининг раиси Рим Папасидан Абу Дабига қилган сафари чоғида, Амирлик масъулларига босим ўтказишини сўради.
Қатар инсон ҳуқуқлари милий Қумитасининг раиси Алий Ал-Мари умумжаҳон католиклар раҳбари Папа Франсис билан мулоқотда ўтказиб, катарликлар ҳол-аҳволидан хабардор қилди. Унинга айтишича, Араб дунёсидаги кескин тус олаётган жараён сабабли оддий халқ бошига мусибатлар ёғмоқда.
Раъюл-явм, рўзномасида келган хабарга кўра Ал-Мари Рим Папасига шундай деган:“Мен минглаган жабрдийда оилалар ва аросатда қолган, сарсон-саргардон аёллар ва ёш болалар номидан сизга мурожаат йўллайман. Мана 20 ойдирки, йўллар тўсилиб, улар бир-бирлари билан кўришолмайди. Талабалар таълимдан узилиб қолган. Бу нарса ҳеч бир жиҳатдан инсонийлик нормалари ва қадриятларига тўғри келмайди. Арабистон, Амирлик, Баҳрайн томонидан қабул қилинган қарор натижасида минглаган оилалар сочилиб, тарқалиб кетди. Битта қарор туфайли ва бир сиёсий ихтилоф туфайли қондошлар узоқ муддатли айрилиқга маҳкум қилинмоқда. Ҳолбуки бу сиёсий ихтилофларга оддий халқнинг умуман алоқаси йўқ”.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2017 йил 5 июнда қабул қилинган қарорга мувофиқ, Арабистон, БАА, Баҳрайн ва Миср “Қатарнинг терроризм хатаридан ҳимояланиш мақсадида”, бу ўлкадан ҳар қандай алоқаларни узишган.
Туркистон:
Халқ номидан айтилган бу аччиқ сўзлар, кошкийди адашган кимсалар қалбига заррача таъсир қилса. Ўзи адашган, қалбида бизга нисбатан кучли нафрати бўлган инсондан ёрдам сўраш, андишасизликнинг айни ўзгинасидир. Ўзларини мусулмонлардан деб билган юрт раҳбарлари ва Ал-Мари каби инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса ҳанузгача аҳли куфрдан ёрдам сўрашдан чарчашмаяпти.
Рус патриархи Кирилл II, Россия Сурияга юриш бошлаганида, қўлида муқаддас сув ва исириқли идиши билан танклар атрофида айланиб, аскарларга оқ йўл ва ғалаба тилаб, дуолар билан кузатиб қўйган эди.
Бегуноҳ мусулмонлар қатлиомига шерик бўлди, зулмга “оқ фотиҳаси” билан, дуолари билан ёрдам берди. Охиратдаги ҳолига вой иншаАллоҳ.
Мусулмон раҳбарлари ва давлат ходимлари мушриклардан ёрдам сўраш билан ўзларининг қанчалик тубанлигини ва хорлигини яна бир маротаба исботлашмоқда.
Аллоҳи Таоло айтади:
الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمْ الْعِزَّةَ
– Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдида куч-қудрат излайдиларми?! – ( Нисо : 139)
Ақидамиздан узоқлашганимиз, мафкурамизга нисбатан лоқайд бўланлигимиз, дўст билан душманнинг фарқига бормаганимиз, Расулаллоҳ (с.а.в.) ва саҳобалари қолдирган амонатга бепарволигимиз туфайли шу кунларни кўраяпмиз.
Яратувчи очиқ ойдин нажот йўлини таълим берса-ю, инсоният ҳавойи нафсига эргашса…
Аллоҳи Таоло айтади:
وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى
Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, унинг учун танг (бахтсиз) турмуш бўлиши муқаррар…. 20:124
Парвардигор берган ақлни тўғри ишга солиб, дўст ва душман орасидаги фарқни ажратайлик. Мусулмонлар ҳаргиз банда ёрдами билан, қолаверса ботил дин пешволари туфайли нажот топмайди. Биз фақат Шариат туфайли азизликка эришамиз. Шариат эса Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати орқали татбиқ этилажак, иншаАллоҳ.