Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезиянинг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари

691
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезиянинг Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари

2018 йил 26 декабр чоршанба куни Жакартадаги «Gedung Joang 45 Menteng» манзилида жойлашган «Tabloid Newspapers» медиа муассасаси билан оммавий оммавий мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда Ҳизб ут-Таҳрир – Индонезия аъзоси устоз Раҳмат. С. Лабиб – мусулмонларнинг ягона етакчилиги бўлсагина уйғур мусулмонлари масаласи ҳал бўлишини таъкидлар экан, жумладан, бундай деди: «Шубҳасиз, уйғур мусулмонларининг барча муаммолари ечими, барчамизнинг биргаликда ҳаракатга келишимизга боғлиқ. Ислом Умматини Халифалик давлати соясида бирлаштирувчи етакчилик керак. Бугун уйғур мусулмонлари ёрдамга чақирмоқдалар. Хўш, қани мусулмонлар ҳукмдорлари уларга ёрдам беришяптими?».

Хитойнинг Жакартадаги элчихонаси олдида 2018 йил 21 декабрда ўтказилган намойишда ҳам устоз Раҳмат. С. Лабиб мусулмонларнинг битта Уммат эканликлари, қачон уйғур мусулмон ака-укаларимиз тазйиқ ва озорларга учрасалар, қолган мусулмонлар улар учун ғазабланмоқлари ва уларга ёрдамга шошилмоқлари кераклиги тўғрисида гапириб, жумладан бундай деган эди: «Мусулмонлар ягона Умматдирлар. Уларни ягона дин бирлаштириб туради. Биз уйғур биродарларимизнинг қийноқ ва озорларга дучор бўлаётганини кўрсак, бунга қаттиқ ғазабланишимиз лозим», деди.

Раҳмат Лабиб шунингдек, мусулмонларни бошқа бир мусулмон биродарлари ёрдамга чақирса – барчалари бир тану бир жон бўлганлари сабабли – зудлик билан уларга ёрдамга отланишни Ислом фарз қилганини таъкидлади.

У киши ўз сўзини «Одамлар мусулмонларнинг битта Уммат эканликларини, агар улар ўз давлатлари бўлмиш Халифалик давлатини барпо этсалар, кучли-азиз бўлишларини англаб етмоқлари зарур», дея тамомлади.

Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here