Режим ўзининг Фаластин аҳлига душман, яҳудийларга эса, дўст эканини исботламоқда

772
0

Режим ўзининг Фаластин аҳлига душман, яҳудийларга эса, дўст эканини исботламоқда

Ҳижрий 1440 йил 3 жумодул-аввал, милодий 2019 йил 9 январ чоршанба куни «Маан» ахборот агентлиги веб-сайти нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Бугун чоршанба куни тонгда босқинчи кучлар Рамаллоҳ шаҳридаги бир неча маҳаллаларга бостириб кириб, Мосиюн ва Айн Мунжид атрофидаги уйларда тинтув ўтказишди… у ердаги кузатув камераларини олиб қўйишди.

Босқинчи кучлар шунингдек, «Бағдод» супермаркети билан «Рофидин» таксопаркига ҳужум қилишди… Шаҳид Солиҳ Барғусий ҳайдовчи бўлиб ишлаган ушбу таксопаркда бир неча ҳайдовчиларни сўроқ қилишди, сўнг у ерда ҳам кузатув камераларини олиб қўйишди.

Ушбу райондаги йигитлар билан босқинчи кучлар ўртасида тўқнашув келиб чиқди, босқинчи кучлар уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва товушли гранаталар отишди.

Кейин босқинчи кучлар Амъарий жамлоғида яшовчи Моҳир Ҳорунни Умму Шарит яқинида кўчада кетаётганида ҳибсга олди.

Роя газетаси шарҳи:

Яҳуд вужудининг бу қароқчилиги Фаластиндаги қўрқоқ ва сотқин хавфсизлик хизматининг ҳар доимгидек қасддан биқиниб олиши манзарасида юз берди. Ваҳоланки, бу босқинчилик Фаластин режими «пойтахт»ида, унинг раҳбари Маҳмуд Аббос қароргоҳи яқингинасида содир бўлди. Бу эса, шунга далолат қиладики, ўзини ҳокимият эканини даъво қилаётган режимнинг иддаоси ғирт ёлғон бўлиб, ҳукмронлиги мутлақо йўқ, бўлса ҳам, ундан Фаластин аҳлига қарши фойдаланиб, Ғазо аҳлига нисбатан қамал қилиш, тазйиқ остига олиш каби тинимсиз равишда рейдлар ўтказиб келади!

Ғарбий соҳилда эса, режим одамлар турмушини кундан-кунга қийинлаштириб, турли хил адолатсиз қонунларни ишлаб чиқмоқда. Яқиндаги ижтимоий кафолат, деган қонуни ҳам фақат одамларни талаш, қашшоқлаштириш ва машаққатларини янада орттиришга қаратилган. Айни золимона қонунларга норозилик билдирган қуролсиз одамларни бостириб, ўзини гўё уларга ва оилаларига ғамхўр қилиб кўрсатади… Албатта, режимнинг бу хатти-ҳаракати унинг Фаластин аҳлига душман, яҳудийларга эса, дўст эканини яққол исботламоқда. Уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, нақадар адашмоқдалар-а!

Роя газетасининг 2018 йил 16 январ чоршанба кунги 217-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here