Бангладешдаги парламент сайловлари таҳдидлар остида ҳамда ҳеч қандай ваъдаларсиз ўтказилди
2018 йил 31 декабрда Бангладешда парламент сайлови бўлиб ўтди. Душанба куни эрталаб сайлов комиссияси бош вазир Шайха Ҳасина етакчилигидаги коалициянинг ғалаба қозонганини маълум қилди. Шу билан Ҳасина учинчи марта ғолиб чиқди. Сайлов комиссияси вакилига кўра, Авоми Ассоциацияси ҳукмронлиги остидаги айни коалиция 298 ўриндан 287 ўринни қўлга киритган. Юртдаги асосий мухолафат саналган Бенгал Халқ партияси эса, атиги олти ўринни қўлга киритган. Маълумки, Бенгал Халқ партияси 2014 йилда бўлган аввалги сайловларни сохта, дея баҳолаб, бойкот қилган эди. Бангладеш сайлов комиссияси «Рейтер» ахборот агентлигига – бизга юртнинг барча вилоятларидан сайловлар сохталаштирилган, деган даъволар келиб тушди, биз бу масалани албатта кўриб чиқамиз, деди. Бошқа томондан эса, Бенгал Халқ партияси етакчилиги остидаги Миллий Бирлик фронти раҳбари мухолафатчи Камол Ҳусайн сайлов комиссиясини зудлик билан бетараф томон назорати остида қайта сайлов ўтказишга чақирди ҳамда сайлов камчиликлар билан бўлганини билдирди. Хьюман Райтс Вотчнинг Жанубий Осиё минтақаси бўйича директори Менакши Гангули «Бангладеш сайловларининг шаффоф ўтгани борасида хавотирлар мавжуд, зеро, сайловчиларнинг таҳдидларга учрагани, мухолафат фаолларининг сайлов участкаларига келишига тўсқинлик қилингани ва кўплаб номзодлар қайта сайлов ўтказилишига ҳаракат қилгани ҳақида хабарлар бор», деди.
Бу юртда, одатдагидек, сайлов зўравонликлар ва қотилликлардан холи бўлмади. Бу – шубҳасиз, юртнинг сиёсий майдонини, яъни, Авоми Ассоциацияси билан Бенгал Халқ Партияси ўртасидаги курашни ўзида акс эттирмоқда. Бугун Авоми Ассоциацияси ўз партиясида шундай бир блок яратдики, бу блок қашшоқ ва ўртамиёна кварталлар вакилларидан йиғилган бир товламачи қотиллар гуруҳини ташкил қилиш билан шуғулланмоқда. Бу гуруҳдагилар одамлар ва мухолафат орасида жосуслик қилиб, ўзларини худди давлатнинг расмий кишиларидек тутишади. Исён ва суиқасд ишларини содир этаётганлар мана шулар бўлиб, улар Авоми Ассоциацияси етакчилари ва ҳукуматдаги сиёсатчилар томонидан бошқарилади. Полициянинг айтишича, «Зўравонлик билан ўтказилган сайловолди кампаниядан сўнг, аниқроғи сайлов вақтида камида 17 нафар шахс ўлдирилган. Мухолафат эса, ҳукумат уни тенг имкониятдан маҳрум қилганини даъво қилмоқда». Сайлов куни кечқурун Ҳусайн «Бу сайлов бутунлай товламачилик билан ўтди, уни бекор қилиш лозим», деди. Номзодлар ҳам – биз ҳукмрон партиянинг қутиларни сайлов варақалари билан тўлдираётганига, овозларни сохталаштираётганига гувоҳ бўлдик, мухолафат аъзоларини ҳам сайлов участкаларига киритишмади, дейишди. «Биз илгари ҳам ёмон-сохта сайловларни кўрганмиз, аммо бу сафаргидек ёмонини биринчи кўришимиз, десак муболаға бўлмайди. Бунда сайловнинг эркин ва шаффоф, деган энг оддий шартлари ҳам бўлгани йўқ», деди Ҳусайн.
Юртда сайлов эълон қилиниб, сайловолди кампания бошланиши биланоқ, Авоми Ассоциацияси ҳукмронлик қилаётган ҳукумат айни партиянинг қўпроқ овоз олиши учун мухолафатчилар орасида хавотирли ва таҳдидли ҳолатни келтириб чиқаришга ҳаракат қилди. Амалда шундай ҳолат юзага келди ҳам. Ҳукумат сайловдан бир неча ой олдин бир неча юз мухолафатчини қамоққа олган эди. Мухолафат уларга қўйилган айбловни «сохта», деб атади. Кўпчилик уларни ҳукмрон партия тарафдорлари ҳужумига учрашганини, бу ҳужум уларни сайловолди ташвиқотларини олиб боришдан заифлаштириб қўйганини айтмоқда.
Бангладешдаги сайловлар «демократик» дунёда ўхшаши йўқ ягона сайлов ҳисобланади. Чунки ундаги номзодлар бир-бири билан мустамлакачи кофирни қанчалик дўст тутишларига қараб рақобатлашишади. Авоми Ассоциациянинг кўзга кўринган етакчилари, асосан Шайха Ҳасина инглизлар малайидир. Улар тўғридан-тўғри Британия билан ҳамда унинг минтақадаги, яъни Ҳиндистондаги иттифоқчилари билан яқин алоқада. Бенгал Халқ Партияси эса, Америка малайидир. Унинг ҳам кўзга кўринган етакчилари Ҳиндистондаги америкапарастлар билан яқин алоқада. Барчаси Бенгал парламенти ва ҳукуматида салмоқли улушга эга бўлиш илинжидалар. Ғарбпараст партия ва сиёсатчилар ўртасида мана шундай нопок рақобат кетаётган экан, юртдаги иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий вазиятни яхшилаш тўғрисида ҳеч қандай ваъда йўқ. Балки, тоғут Ҳасина режимига эътироз билдирган ҳар бир шахсга таҳдид қилинмоқда. Бунинг сабаби эса, асосан режимнинг (мухолафатнинг ҳам) абгорлигига бориб тақалади. Ҳатто у – юрт иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун инфратузилмаларни барпо этолмаганини қўя туринг – оммавий транспорт воситалари ҳайдовчилари муаммосини ҳам ҳал қила олмади! Турли ҳудудлардаги, ҳатто пойтахт Даккадаги электр ва сув муаммосини ҳам ҳал қила олмаганини айтмасак ҳам бўлади. Бутун мамлакат хорижга қул, деса бўладиган даражада тобе бўлиб қолган. Айниқса, тўқимачилик саноати Ғарбнинг йирик ширкатлари чангали остида қолган!
Бангладеш мусулмон ўлка. Аҳолиси 160 миллионни ташкил қилиб, меҳнатсевар ғайратли халқ. Агар улардан кимдир ўз билимини такомиллаштиришга моддий имконияти етса эди, дунё даражасида янгилик яратувчи олим бўлишга қодир бўлади. Юртнинг тупроғи ҳам ҳосилдор. Қатор дарёлар оқиб ўтади. Шунинг учун Бенгал ери ғоят ҳосилдор ҳисобланади. Бангладеш Ҳинд океанида жойлашган бўлиб, бепоён кўрфаз ва соҳилларга эга. Унинг регионал сувлари табиий газга, шимолдаги тоғлари кўмирга бой. Шубҳасиз, бундай давлат минтақада кучли ва бадавлат давлат бўлишга ҳақлидир. Бангладеш Аллоҳнинг изни ила яқинда барпо бўлажак буюк давлатимизнинг марказий нуқтаси бўлишига яроқли, десам муболаға бўлмайди. Аллоҳдан ушбу Кунни яқин қилишини сўраб дуо қиламан. Бас, ҳаракат қилувчилар ушбу давлат учун ҳаракат қилсинлар.
Роя газетасининг 2018 йил 9 январ чоршанба кунги 216-сонидан