Жээнбеков: Хитой билан муносабатларимизни бузишга уринаётганларнинг истаклари амалга ошмайди

770
0

Жээнбеков: Хитой билан муносабатларимизни бузишга уринаётганларнинг истаклари амалга ошмайди

   “Жээнбеков: Хитой билан муносабатларимизни бузишга уринаётганларнинг истаклари амалга ошмайди”,- дея таъкидлаб ўтди президент Соронбай Жээнбеков 9-январ куни Сокулук туман аҳолиси билан бўлган учрашувда.

 Учрашувда Сокулук туманининг турғуни 7-январ куни Бишкек шаҳрининг марказий майдонида Хитойга қарши ўтган норозилик намойишини эсга олиб, “(бундай намойишлар) энг йирик иқтисодий ҳамкор – Хитой билан муносабатларни бузиб юбормайдими”, дея ўз хавотирини билдирган.

 Президент Сооронбай Жээнбеков Хитой шартномаларга мувофиқ Қирғизистон учун кредит-грантлар ажратётганлиги ва улар ажратган маблағларни қандай ишлатиш бу давлатнинг ички муаммоси эканлигини таъкидлади.

 “Муаммо биздаги ҳокимият тепасидагиларда бўлмоқда. Биз билан ҳамкорлик қилаётган ва бизга ёрдам бераётган Хитой томонга биз рахмат айтишимиз керак. Масалани сиёсийлаштириб, халқаро алоқаларни бузгиси келаётганлар ва барқарорликка зарар етказишни истаётганлар ким эканлиги ва уларнинг ҳаракатлари назорат остида. Улар қонун доирасида жавобгарчиликка тортилади. Ҳокимият, қонун ўз ишини қилади. Ўғирламасак, халққа қарши ҳаракат қилмасак, ҳеч нарсадан қўрқадиган жойимиз йўқ. Барчасига чора кўрамиз, хавотир олманглар. Масала назорат остида. Органлар ишлаяпти, ишламаганлар, тартибни бузишга йўл қўйганлар жавоб беради”, деди президент.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here