Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари 2019 йилга ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди

660
0

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари 2019 йилга ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди

 Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари 2018 йил якунларини сарҳисоб қилиб, 2019 йилга қўшма режаларни кўриб чиқишди. Бу ҳақда Авеста хабар бермоқда.

 2018 йил 27-28 декабр кунлари Қирғизистоннинг Боткен вилояти бўйича чегара вакиллари ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашувда давлат чегарасининг тожик-қирғиз қисмида хизмат олиб бораётган, икки давлатнинг чегара постлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.

 Икки мамлакат чегарачилари 2018 йилда чегарани биргаликда қўриқлаш якунлари ва 2019 йилги вазифаларни муҳокама қилдилар. Томонлар давлат чегарасининг тожик-қирғиз участкасида кутилмаган ҳодисалар сони қисқарганини қайд этдилар: 2018 йилда 7та воқеа содир бўлди, бу 2017 йилга нисбатан 3тага кам (2017 йилда – 10та эди).

 Чегара вакилларининг таъкидлашича, чегара маҳкамалари ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг янги даражасига чиқди, бунда чегарада юзага келаётган муаммолар чегара постлари даражасида жойларда тезкорлик билан ҳал этиляпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here