​Саудия ҳукумати Қирғизистонга 3,7 миллион доллар миқдорида грант ажратди

683
0

Саудия ҳукумати Қирғизистонга 3,7 миллион доллар миқдорида грант ажратди

Саудия Арабистони ижтимоий инфратузилма лойиҳалари учун Қирғизистонга жами 3,7 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Мазкур грант шартномаси Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбековнинг имзолаши ортидан Жогорку Кенеш томонидан тасдиқланди.

Шартномага биноан, Қирғизистондаги ижтимоий инфратузилма лойиҳаларининг бир қисми сифатида, мамлакатдаги тиббий марказларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда карантин бўлгасини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси Саудия тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Ўш вилоятидаги Кара-Кулча қишлоғида ва Иссиқкўл вилоятидаги Туп ноҳиясида жойлашган тиббиёт марказларини жиҳозлаш, шунингдек Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли миллий сил касаллиги маркази учун ажратилган грант миқдори 1 миллион 245,2 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Қирғизистон Республикасидан Саудия Арабистонига гўшт экспорти учун Чуй вилоятида карантин бўлгасини барпо этиш учун ажратилган грант миқдори 960 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Қирғизистон республикаси Саломатлик вазирлиги қошидаги юрак жарроҳлиги ва орган трансплантацияси илмий тадқиқот институтини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун ажратилган грант миқдори эса 1 миллион 440 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек, юқоридаги лойиҳаларни самарали тарзда амалга ошириш учун грант битими доирасида 151,8 минг АҚШ доллари миқдорида “маслаҳат” ёрдами тақдим этилади.

Саудия арабистонидаги бошқарув тизими капитализм асосига қурилгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, миллионлаган долларни қандайдир манфаат учун бераётганлиги аниқ. Аммо ҳабарда бу грантлар нима мақсадда ажратилгани ёритилмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here