Конфуций институти Қирғизистон талабаларига “ёрқин келажак” ваъда қилмоқда
Конфуций институти Кирғизистон ёшларига порлоқ келажак яратиб беради. Бу ҳакида «Синьхуа» агентлиги хабар тарқатди.
Конфуций институти хакида қисқача маълумот бермокчимиз. Бу билим даргоҳи 2013 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бунёд этилган бўлиб, унда машғулотлар асосан хитой тилида юргизилади. Хитой маданиятини ўрганиш, кун-фу, каллиграфия, хитой тамғаси ва хитой чолғу асбобларида машқ қилиш ҳам таълим программасига киритилган.
Хитой тили ва хитойшунослик кафедрасининг асосий фаолияти юқори малакали хитойшунос мутахассисларни етиштириб чиқишдан иборат бўлиб, яқин келажакда битирувчилар учун Қирғизистонда машақатсиз, осонгина иш жойларига эга бўлишни кафолатлайди. Шу жумладан, Хитойга бориб, у ерда малака ошириш имконияти ҳам ўқув программларига киритилган. Айни пайтда Конфуций институтида 800 нафар атрофида талаба таълим олмоқда. Институт режасига биноан, яқин келажакда кўпроқ студентларни қабул қилишни ўзига мақсад қилиб олган.
Конфуций институтининг президенти Лю Вэнсянга кўра, Кирғизистонлик талабалар билимга ўта чанқоқ ва Хитойга бориб ўқишни давом эттиришни жуда хоҳлайдилар.
Институт директори Токтосун Айтикеевнинг маълум қилишича институтда билим бериш даражаси ниҳоятда юқори бўлиб, айнан шу институтда таълим олаётган талабалар туфайли Ўш фуқаролари Хитой тўғрисида энг яхши тасаввурга эга бўлмоқдалар.
“Институт битирувчилари Ўрта Осиё бўйлаб бемалол хитой тилида сўзлаша оладилар. Шу сабабдан Ўрта Осиё давлатлари ва Хитой ўратасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ва бошқа соҳаларга салмоқли ҳисса қўшишлари муқаррар, бу нарсадан бир хурсандмиз” – дейди Хитой савдо палатасининг Ўшдаги вакили Ян Баого.
Қирғизистоннинг Жалол-Обод вилоятида ҳам Конфуций институтининг барпо этиш хитойликлар лоиҳасидан ўрин олган.
Ўшдаги 2010 йилги фуқаролик уруши натижасида юзага келган бўшлиқни нафақат Россия ва Ғарб олами, балки Хитой даҳрийлари ҳам тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, ўтган 5 йил мобайнида мазкур институтда таълим олган талабалар Хитой сақофати билан суғорилиб, жамиятга орасига киргизилди.
Эндиликда ўғил-қизларимиз бутпараслик ақидаси билан тарбия топишмоқда. Масаланинг энг ёмони хитойлик мураббийлар мусулмон фарзандларига фақат билим бериш билан кифояланмай, уларнинг ном-насабини ўзгартиришга ҳам тарғиб қилмоқда. Қизларнинг ҳижобда дарсга келишлигига қаршилик кўрсатмоқда.
Бу борада ҳукумат бошчиларининг жинояти улкан. Аммо ўзимизнинг айбимиз ҳам йўқ эмас. Ўз айбимизга нисбатан бепарволик қилмасдан, аввало атрофимизга, қўшниларимиз, қариндошларимиз ҳаёт тарзига ҳам диққат қаратсак мақсадга мувофиқ бўларди.
Фарзандининг келажагини билиб-билмасдан бутпараст ихтиёрига топшириб, бу ишининг оқибати ҳақида заррача тафаккур қилмаган ота-оналар ҳам орамизда йўқ эмас. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, фақат фойда учун фарзандининг дунё ва охиратига эътиборсизлик пайдо бўлади.
Фақат моддий жиҳатни афзал билиб, “келажакда менинг фарзандим тўкин-сочин яшасин, менга фаровон ҳаёт тақдим қилсин” деган ният, мусулмоннинг бандалик вазифасига хилофдир. Зеро мусулмон ҳар бир амалини фойда-зарарга эмас, энг аввало ҳаром ва ҳалол мезонида ўлчамоқлиги лозим.
Хитойнинг сақофий босқинчилигига айнан ўзимиз, ўз фарзандларимиз орқали ҳисса қўшмоқдамиз. Ҳушёр бўлайлик.