Россия Сурияда бўлгани каби Афғонистонга ҳам жалб қилиняптими?

661
0

Россия Сурияда бўлгани каби Афғонистонга ҳам жалб қилиняптими?

Афғонистон бош вазирининг ўринбосари Муҳаммад Муҳаққиқ Россиянинг Суриядаги вазиятни барқарорлаштиришда ўзига яраша рол ўйнаганлигини даъво қилди. Унинг таъкидлашича, Россия Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда ҳам худди шундай муҳим роль ўйнаши мумкин.

“Россия кучли мамлакат, халқаро даражада тажрибага эга. Сурия жанги давомида барқарорликни сақлашда унинг қандай асосий роль ўйнаганлигини кўрдик. Шундай экан, Афғонистонда ҳам шундай роль ўйнаши мумкин. Бироқ улар баъзи ҳолатларга қаттиқ эътибор беришлари керак, токи, Россиянинг имкониятлари Афғонистондаги барқарорликка қарши ишлатилмасин”, деди Муҳаққиқ “Спутник” агентлиги билан ўтган суҳбатда.

“Афғон ҳукумати Россияни ўзига дўст давлат деб эътибор қилади. У 18 йил давомида Афғонистондаги вазият ҳақида ижобий муносабатда бўлди. Шунингдек Россия минтақавий ва халқаро даражада кучли давлатлардан бири ҳисобланади. Агар биз таклиф қилинсак, албатта у ерга борамиз”, дея қўшимча қилди у.

Муҳаққиқ Қўшма Штатлар ва Афғонистон ҳукумати билан Россия ўртасида мувофиқликнинг йўқлиги тинчлик жараёнига ва бутун минтақага зарар беришидан огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича бутун дунё тинчлик дастурига рози бўлиши керак.

“Мен Жаноб Халилзод (АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили)га, сиз тинчлик лойиҳаси устида баҳс юритган пайтингизда, бу иш бир томонлама бўлмаслиги керак, барча Афғонистондаги ички партиялар ва минтақа давлатлари иштирок этиши керак, деб айтдим”, деди Муҳаққиқ суҳбат давомида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here