Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилди

0
598

Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилди

 Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. Ушбу ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.

 Фармон 26-ноябрдан кучга кирди. Ҳарбий ҳолат 2 ой муддатга – 2019 йилнинг 25 январигача киритилмоқда

 Бугун ушбу ҳужжатга Олий Рада депутатлари томонидан овоз берилади.

 Украина конституциясига кўра, Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши ҳарбий ҳолат киритиш бўйича таклиф беради. Кейин уни президент қўллаб-қувватлаб, махсус фармон чиқариши керак бўлади. Шундан сўнг Украина парламенти уни қабул қилиши мумкин.

 Бундан аввалроқ Порошенко мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилиши зудлик билан сафарбарлик амалга оширилишини ҳам англатмаслиги ҳақида айтганди.

 Украина президентининг бу фармони Керчь бўғозида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. 25 ноябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг 3та кемасини Россия томонидан аннексия қилинган Қрим сувлари ҳудудига киргани учун қўлга олганди.

 Айни вақтда Украина армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган.

NO COMMENTS