Туркийзабон давлатларнинг разведка хизмати Бишкекда учрашди

0
609

Туркийзабон давлатларнинг разведка хизмати Бишкекда учрашди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Туркийзабон давлатлар разведка хизматининг 21-конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Турк Кенгаши (2009 йил 3 ноябрда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, ва Туркия ўртасида имзоланган шартнома асосида тузилган ташкилот) томонидан ташкил қилинди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарафидан берилган баёнотга кўра, Туркийзабон давлатларнинг разведка хизмати конференциясига Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон разведка хизматининг раҳбарлари ва вакиллари шунингдек, бошқа мамлакатлардан кузатувчилар иштирок этган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг президенти Идрис Кадиркулов бошчилик қилган конференцияда Афғонистон, Сурия ва Ироқда ҳудудларида юз берган сўнгги қуролли можаролар ва ҳодисалар Турк Кенгашига аъзо давлатларнинг хавфсизлик вазиятига қанчалик таъсир кўрсатиши муҳокама қилинганлиги айтилмоқда. Очилиш нутқидан сўнг Афғонистон, Сурия ва Ироқдаги сўнгги воқеалар ҳақида ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтди.

Конференция якунида аъзо давлатларнинг разведка хизмати органлари ўртасида “терроризм”га қарши кураш бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш борасида чора-тадбирлар кўриш ва ушбу кўрилган чора-тадбирлар бўйича зарурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

NO COMMENTS