НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни оширди

581
0

НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни оширди

 НАТОга аъзо 11 мамлакат ҳарбий ҳаражатларни ЯИМнинг икки фоизигача оширди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг билдирди.

 Айнан қайси давлатлар икки фоизлик кўрсаткичга етгани маълум қилинмаган.

 Октябр ойида Столтенберг 2014 йилда НАТОга аъзо учта давлатгина ЯИМнинг икки фоизини мудофаа харажатлари учун ажратганини маълум қилган ва 2018 йилда 29 аъзо давлатдан саккизтаси мазкур талабни бажаришини айтган эди.

 АҚШ 2014 йилда имзоланган декларация шартларини бажаришни бир неча бор талаб қилганди. Шу йилнинг июлида АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатларидан мудофаага ЯИМнинг тўрт фоизини ажратишни талаб қилди.

 2016 йилда Jane’s нашри декларация имзоланганидан сўнг орадан икки йил ўтгач бешта давлат талабни бажарганини аниқлаганди: АҚШ (3,61 фоиз), Греция (2,38 фоиз), Буюк Британия (2,21 фоиз), Эстония (2,16 фоиз) ва Польша (2 фоиз).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here