Путин разведка ва хавфсизлик агентликлари фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб берди

511
0

Путин разведка ва хавфсизлик агентликлари фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаб берди

Чоршанба куни Россия разведкаси ва хавфсизлик органлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда иштирок этганлар учун Россия президенти Владимир Путин мактуб йўллади. Телеграммада Путин разведка ва хавфсизлик ходимларини халқаро “терроризм”га қарши курашда фаол ҳаракат қилишга чақирди.

 “Кўриб турибмизки, халқаро террорчилик ташкилотлари ўз ишларини фаоллаштириш учун ҳаракат олиб бормоқда. Уларнинг халқаро ахборот соҳасида фаоллашуви шулар жумладан. Шунинг учун разведка ва хавфсизлик органларининг ишига қўшимча талаблар тақдим этамиз. Хавфсизликка бўлаётган янги таҳдидларга қарши курашиш учун кучларни бирлаштириш зарурати ҳам ортиб бормоқда”, дейилади мактубда.

Шунингдек, Путин “терроризм”га қарши курашда самарали тизимини ташкил этиш разведка ва хавфсизлик идоралари фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланишини ҳам таъкидлаб ўтди. Унинг таъкидлашича, аксарияти ўта хавфли бўлган террорчиларни тийиб қўйиш ва уларнинг раҳбарлари ва аъзоларини бартараф этиш учун шундай қилиш зарурдир.

Россия Президенти “терроризм”ни молиялаштиришнинг олдини олиш учун механизмларни яратиш ва ахборот алмашувини жадаллаштириш муҳимлигига ҳам алоҳида урғу берди. Путинга кўра, бунинг учун давлатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

“Бундай жиддий масалани ҳал қилиш учун давлатлар ўртасида ишонч мустаҳкамлаш ва жавобгарликни ошириш зарурдир. Бу иш терроризмга қарши жиддий тарзда курашиш борасида халқаро ҳамкорлик салоҳиятларини оширишга имкон беради, масалан замонавий коммуникация технологияларидан фойдаланиш каби”, дейди Путин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here