Терроризм ва экстремизм ҳақидаги саволга жавоб

1226
0

Терроризм ва экстремизм ҳақидаги саволга жавоб

Савол: “Терроризм, экстремизм” деган тушунчалар ҳақида кенгроқ маълумот бера оласизми? Ҳозир давлатлар томонидан шу ваҳималар яна кучайтириб бориляпти. “Исломий экстремизм, терроризм” шарият бўйича бўлиши мумкинми? Мусулмонлар буларга қарши қандай муносабатда бўлиши керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: “Терроризм, экстремизм” тушунчалари лотинчадан олинган куфр атамалари бўлиб, истилоҳий маънода асосан Ислом ва мусулмонларга қарши ишлатилади. Ҳозиргача бу атамалар учун куфр оламининг ўзи ҳам аниқ бир маъно айта олган эмас. Бу атамалар воқеъга мувофиқ ривожланиб бораверади, яъни сиёсий ҳолатнинг ўзгариши, исломий мабдаий даъватнинг кучайиши, Мусулмонларнинг исломийлашиб ва сиёсийлашиб бориш даражасига мувофиқ ўзгариб, янгича маъноларни ўз ичига олиб бораверади. Бу терминлар зўровонликни олдини олиш учун холис ният билан жамиятларга киритилган эмас! Аксинча Ислом ва Мусулмонларга қарши ва куфр бошқарув системасининг устимизда ҳукм суриш муддатини мумкин қадар узайтириш мақсадида ўйлаб топилган!

Бир зўровонлик ёки қотиллик жиноятлари мусулмонлар томонидан амалга оширилса, унга “террор” деб баҳо берилади. Худди шундай зўравонлик ёки ундан ҳам каттароқ қатлиомм куфр давлати, ташкилоти ҳатто шахс томонидан амалга оширилганида эса, террорга қарши ёки уни олдини олиш мақсадидаги амалиёт деб атаб олишади. Ваҳолангки уларнинг ўзлари терроризмга, “тинч аҳолига қарши моддий ёки маънавий зўровонлик қилиш” каби маънолар беришади. Баъзида бу оммавий қирғинларга оддий жиноят деб баҳо беришади. Масалан, юз минглаган тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган Россиянинг Суриядаги оммавий қирғинига, ошиб борса ҳарбий жиноят деб баҳо беришади. Худди шу Сурияда ўз халқи, ватани ва оилаларини ҳимоя қилиб, куфр армиясига қарши олиб бораётган исломий мужоҳидларнинг ҳаракатлари эса “террор” деб баҳоланади! Гарчи мужоҳидлар фақат ҳарбий кучларга қарши ҳарбий ҳаракат олиб бораётган бўлсалар ҳам.

“Экстремизм” ҳам худди “терроризм” кабидир. У ҳам исмломий мабдаъий оламий бошқарув системасига қарши йўналтирилган ва куфр олами томонидан Ислом ва Мусулмонларга қарши ўйлаб топилган атамадир. Яъни Мусулмонларни жамиятда тинч ва ҳатто қонуний ўз эътиқодига мувофиқ ҳаёт тарзини талаб қилиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилиш мақсадида ўйлаб топилгандир. Улар “экстремист”га, “мавжуд ҳокимиятдан етакчиликни ноқонуний ёки кескин йўллар билан тортиб олиш ёки шунга ҳаракат қилиш” деб маъно беришади. Лекин амалда, ҳокимиятлар айнан улар айтаётгандек кескин ва ноқонуний йўллар билан тортиб олинади. Масалан Қирғизистонда икки маротаба ҳокимият уларнинг термини билан айтганда “экстремистик” йўл билан тортиб олинди. Ҳар икки сафарда ҳам халқаро сиёсат бу жиноятга ҳеч қандай муносабат билдирмади ва ҳамкорликни давом эттираверди. Шундан келиб чиқиб айта оламизки, “экстремизм” термини фақат Ислом мабда сифатида (яъни дунёни бошқара оладиган тузм сифатида) ҳаётга келишини олдини олиш мақсадида ўйлаб топилган куфр атамасидир!

Демак, “терроризм, экстремизм” терминлари, маълум мақсадда атайин Ислом ва Мусулмонларга қарши ўйлаб топилган атама бўлиб, Мусулмонлар бу атамадан фойдаланишлари дуруст эмас! Бу атамаларни ҳатто ўзимизга номаъқул бўлган жангарилар ёки мусулмон шахсларга ҳатто кофирларга қарши ҳам ишлатишимиз мумкин эмас. Чунки бу атамаларнинг жамиятда ривожланиб боришининг ўзи куфрга манфаат олиб келади.

Бир ҳолатга баҳо бераётгнда, мумкин қадар исломий терминлардан фойдаланайлик. Чунки исломий терминлар исломий қадриятлардан ҳамда шаръий ҳукмлардан келиб чиққан атамалардир. Бу атамаларни жамиятга кириб келиши билан Ислом жамиятга кириб келаётган бўлади. Бунинг акси ўлароқ, куфр атамаларининг кенг тарқалиб бориши жамиятда куфр мустаҳкамлашиб бораётганидан дарак беради. Мусулмон одам Аллоҳдан тақво қилса “ваҳҳобий, радикал, таррорист, экстремист……” каби куфр атамаларини ишлатиб, куфрга манфаат келтиришдан сақлансин!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here